Хавининг "Барселона"га қайтиши осон бўлмайди

"Ал-Садд" бош мураббийи Хави Эрнандеснинг шартномасида "Барселона"га кетиши борасида ҳеч қандай банд йўқ. 

Ўтган ёзда 41 ёшли мутахассис Қатар клуби билан ҳамкорликни 2023 йилга қадар узайтиргани маълум бўлган эди. "Барса" собиқ сардорининг аввалги шартномасида, агар каталония клубидан таклиф келиб тушса, амалдаги жамоаси билан келишувни бекор қилиш тўғрисида банд мавжуд эди. 

Янгиланган битимда бундай банд йўқ. Агар "кўк-анорранглилар" Рональд Куманни лавозимидан озод этиб, ушбу вазифани Хавига топширмоқчи бўлса, Қатар клуби билан музокаралар ўтказишига тўғри келади. 

Нидерландиялик мутахассис қўл остидаги "Барселона" айни дамда мавсумни ёмон ўтказмоқда ва Лапорта унинг лавозимига янги вариантларни кўриб чиқишга қарор қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!