Украиналик мутахассис Бектемир Мелиқўзиевнинг Ковалёвга қарши имкониятларига баҳо берди

  • 23 декабрь, 2020, 23:22
  • 0
  • Бокс

Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг борасида хорижлик мутахассисларнинг ҳам фикрлари билан қизиқиб бормоқдамиз. Бу сафар “Мир бокса” промоутерлик компаниясининг менежерларидан бири украиналик Алик Фроловнинг жанг борасидаги мулоҳазаларини тақдим этамиз.

- Бектемир - ҳаваскорлар орасида номдор боксчилардан бири ҳисобланади, у профессионал боксга ўтганида бирдан кучли боксчилар билан тўқнаш келишни хоҳлади. Бунга бироз вақт кетди ва ҳозир унда профессионал бокс юлдузи билан тушиш учун имконият пайдо бўлди. Бу жанг осон бўлади, деб ўйламайман. Шундай бўлса-да, Бекда ғалаба учун барча сифат етарли. "Ким таваккал қилмаса, у ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди", - деганлар. Бу рақиб устидан эришилган ғалабадан сўнг, Бектемир ҳақида бутун дунё гапира бошлайди. Бу Бек хоҳлаган нарса, бу барча боксчилар хоҳлайдиган нарса. Бектемирда бундай имконият бор.

Эслатиб ўтамиз: Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг 30 январь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. 

Қозоғистонлик мураббий Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жангида кимнинг имконияти юқори эканлигини айтди

Бектемир Мелиқўзиев Ковалёвни мағлуб эта оладими? Бокс мураббийлари жавоб берди (2-қисм)

Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жангида кимнинг имконияти юқори? Бокс мутахассислари жавоб берди

Ҳасанбой Дўсматовга менежери қандай ваъда берганди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!