Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Элдорни ўйиндан олиб бўлмайди

«Бешиктош» Туркия чемпионати 9-тур доирасида «Истанбул Башакшеҳир» устидан ишончли ғалабага эришди ва қимматли уч очкони қўлга киритди. 

Истанбул дербиси 2:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига якунланди. Биринчи бўлимда томонлар дарвозаларни ишғол эта олмади. Иккинчи таймда эса «Бешиктош» устунликка эришди: 76-дақиқада О Хён Гю ҳисобни очди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 89-дақиқада Жуниор Олайтан рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол этиб, учрашувга нуқта қўйди.

«Башакшеҳир» сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. У 75 дақиқа ўйнаб, кейин Бертуғ Ўзгюрга ўз ўрнини бўшатиб берди. 

Эътиборлиси, Шомуродов захирага олиниши билан меҳмонлар икки гол ўтказиб юборди. Жамоанинг яна бир ўзбекистонлик футболчиси Аббосбек Файзуллаев бу сафар захирада қолдирилди ва ўйинга қўшилмади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бешиктош» очколарини 18 тага етказиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. «Башакшеҳир» эса 11 очко билан 12-поғонада қолмоқда.

Кейинги турда «Бешикташ» 1 ноябрь куни «Касимпаша»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда. «Башакшехир» эса шу ўйин ҳафтасида «Самсунспор» билан баҳс олиб боради.

Элдор Шомуродов бу турда ўз ҳисобига гол ёздириб қўёлмади. Ҳозирча легионеримиз ҳисобида 7 та тўп бор ва ҳамон у тўпурарлар пойгасида курашни давом эттирмоқда.

Шомуродовнинг голсиз ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

 Ҳусанов даҳшат юқори балл олди!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ