Дзюдочиларимиз Дюссельдорф турнирини ғалаба билан бошлашди

    Хабар берганимиздек, бугун Германиянинг Дюссуельдорф шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға турнири старт олди. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтади. 

    -60 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев илк даврада словениялик Давид Штаркелга қарши баҳс олиб бориб, беллашувнинг 3:23 дақиқасида иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди. Бунгача вакилимиз вазари баҳосини ҳам ишлаб олишга улгурган эди. 

    Вакилимизнинг кейинги даврадаги рақиби озарбайжонлик Вугар Ширинли бўлади. Яна бир неча дақиқадан кейин -66 килогармм вазн тоифасида баҳс олиб борадиган юртдошимиз Достонжон Холиқулов украиналик Георги Зантарияга қарши курашади. 

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!