Футболдаги абадий дўстлар

Инсоний туйғулар орасида дўстлик туйғуси ажралиб туради. Одамзот бахтли дамларида ҳам, оғир кунларида ҳам дўстлар билан бирга бўлади. Биз эса миллионлар ўйини бўлмиш – футболдаги дўстлар ҳақида ҳикоя этишни мақсад қилдик.

>>Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

>>Баҳодир Пардаевнинг янги жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

>>Бу ўйинни албатта томоша қилинг, сабаби…

5. Пике ва Фабрегас

Бу икковлон бир-бирлари билан “Барселона” клуби академиясида юрган пайтларида танишишган. Футболчиларга кам имкон берилгани сабаб улар Англияга кетишга мажбур бўлишди. Пике “Манчестер Юнайтед”, Фабрегас “Арсенал” билан шартнома имзолади. “От айланиб, қозиғини топади” деганларидек, Пике биринчи бўлиб, “Камп Ноу”га қайтиб келади. “Тўпчилар” сафида муваффақиятли ўйнаган Фабрегас эса уни “Барселона”га қўйиб юборишлари учун трансферининг бир қисмини ўзи тўлгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган. Мазкур икки дўст биргаликда жуда ҳам кўп совринларни қўлга киритишди. Ҳам “Барселона” сафида, ҳам терма жамоада. Пике айни вақтда “Челси”да тўп сураётган дўсти билан ҳазиллашишни хуш кўради. Ўз навбатида Сеск ҳам унинг ҳазилларига табассум билан жавоб қайтаришни канда қилмайди.

>>Серхио Рамос ҳақида сиз билмаган фактлар

4. Роналду ва Марсело

Ҳар доим биринчи бўлишни яхши кўрадиган Роналду билан дўст тутиниш жуда ҳам қийин. Бунинг учун португалиялик футболчининг “тилини” топа билиш керак. Марсело эса айнан Роналду билан “тил топишиб” кетганлардан. Зеро, бразилиялик ҳимоячи ва Роналду ҳар гол урганларидан сўнг голни ўзгача нишонлашни одат қилишган.

>>“Челси”нинг қимматбаҳо трансферлари. Топ-10

3. Касильяс ва Хави

“Барселона” ва “Реал” футболчилари ўзаро қалин дўст бўлган ҳолатлар ҳам футболда учраб туради. Масалан, Икер ва Хави мана 20 йилдан буён бир-бирларини билишади ва жуда ҳам хурмат қилишади. Баъзан ўйлаб қоласан киши, қани эди, юртимиздаги барча “Реал” ва “Барселона” мухлислари ҳам худди Касильяс ва Хави сингари дўст тутинишса…’

>>Франция термаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

2. Тиагу Силва ва Давид Луиз

Ушбу бразилиялик икки машхур ҳимоячилар табиийки, бир-бирлари билан жуда иноқ дўстлардир. Зеро, Давидни “ПСЖ”га айнан Тиагу таклиф этган эди. Якунда эса ушбу трансфер амалга ошиб, Луиз 50 млн еврога парижликлар сафини тўлдирган ва жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячи бўлган эди. Улар доимо бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келишади. Масалан, Бразилиядаги мундиал ярим финалидаги ўйин ёдингиздами? Ха, мезбонлар учун маъшум якунланган ўша ўйин. Ҳисоб 7:1. Учрашувдан сўнг Бразилия термасини ўшанда сардор сифатида бошлаб тушган Давид Луизни Тиагу Силва қандай тарзда қўллагани ёдингиздами?

>>Футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг нима билан шуғулланишади?

1. Марко Ройс ва Марио Гётце

“Боруссия” академияси тарбиялнувчилари бўлган Ройс Ва Гётце Дортмунд клубининг “олтин даври”да биргаликда ажойиб ўйинлар намойиш этишган эди. Кейинчалик Гётце “Бавария”га ўтиб кетган бўлсада, бу ҳолат футболчиларнинг дўстлигига заррача таъсир этмади. Бу борада яна ўша 2014 йилги мундиални эсга оламиз. Финал қаҳрамони бўлган Гётце тақдирлаш маросимида камерага қарата ўша ЖЧни жароҳати сабаб ўтказиб юборган Марко Ройснинг 21-рақамли Германия термасидаги либосини намойиш этиб, дўстини қўллаб-қувватлаган эди. Ха, чин дўстлар ҳеч қачон бир-бирини ёлғизлатиб қўймайди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!