Германия ўз тарихида илк бор 1 йилда 6 ўйинда мағлубиятга учради

УЕФА Миллатлар лигаси 4-турида Германия терма жамоаси сафарда Франция меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу Германия терма жамоасининг 2018 йилдаги 6-мағлубияти бўлди. Бу “немис машинаси” тарихидаги энг ёмон кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Бунгача, Германия (ГФР) 1956 ва 1985 йилларда йил давомида 5 мартадан мағлубиятга учраган эди. 2018 йилда Йоахим Лёв жамоаси ўртоқлик ўйинларида Бразилия (0:1), ва Австрияга (1:2), ЖЧ–2018 доирасида Мексика (0:1) ва Жанубий Кореяга (0:2) ҳамда Миллатлар лигасида Голландия (0:3) ва Францияга (1:2) имкониятни бой берди.  

Ушбу йил давомида Германия термаси атиги 3 та ғалаба ва 2 та дурангни қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!