Кариуснинг "Ливерпул"га қайтиши ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мавсумни "Бешиктош" сафида ижара асосида ўтказаётган “Ливерпуль” дарвозабони Лорис Кариуснинг агенти Флориан Голль  мижозининг қишда яна “Энфилд”га қайтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Кариус “Бешиктош”нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. У ҳар бир ўйинда майдонга тушмоқда ва ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Албатта, клуб ҳам уни қўйиб юбормоқчи эмас. Эълон қилинган хабар – мутлақо ёлғон. Бу миш-мишлар қаердан пайдо бўлишини тасаввур қилолмайман”, - дейди агент.

Маълумот учун, Кариус жорий мавсум “Бешиктош” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 15та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!