“Лестер” ва ЕЧЛдаги дебют мавсумида чорак финалга чиққан 5 жамоа

Бу мавсум Англиянинг “Лестер” клуби илк бор ЕЧЛда иштирок этмоқда. Аммо жамоа ушбу нуфузли турнирда дебютант бўлишига қарамай, чорак финалга қадар етиб кела олди. Қуйидаги мақоламиз орқали эса худди “тулкилар” сингари дебют мавсумида муваффақиятга эришган 5 жамоа ҳақида ҳикоя қиламиз.

>>ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати

>>Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

“Осер” – чорак финал

Мавсум: 1996/97

1996 йил Франция чемпионатида ғолиб чиққан “Осер” 1996/97 йилги мавсумда ЕЧЛда дебют қилади. Ги Ру бошқарувидаги жамоа гуруҳ босқичида “Аякс”, “Грассхоппер” ва “Рейнжерс” жамоаларини ортда қолдиради. Плей-оффда эса бўлажак чампион – “Боруссия Дортмунд”га имконият бой берилади.

>>АПЛ ҳужумчилари битта голни неча дақиқада киритишади?

“Байер” – чорак финал

Мавсум: 1997/98

1997 йил Бундеслигада иккинчи ўринни қўлга киритган “доришунослар” ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Гуруҳ босқичида иккинчи ўринни  қўлга киритган леверкузенликлар ҳам “Осер” сингари плей-оффда бўлажак чемпионга имкониятни бой беради. Фақат бу сафар  “Боруссия” эмас, “Реал” дебютант жамоага тўсиқ бўлади.

>>Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида

“Лацио” – чорак финал

Мавсум: 1999/00

Италия чемпионлигини қўлга киритган “Лацио” ЕЧЛдаги дебют мавсумида гуруҳда “Байер”, “Динамо Киев” хамда “Марибор” клубларини ортда қолдиради. Иккинчи гуруҳ босқичида эса  “Челси”, “Фейенорд” ва “Марсель” ортда қолдирилади. Чорак финалда эса “бургутлар” бўлажак финалчи “Валенсия”га имкониятни бой беради.

“Вильяреал” – ярим финал

Мавсум: 2005/06

ЕЧЛдаги иштирокини учинчи саралаш босқичидан бошлаган “сариқ субмарина” ушбу босқичда “Эвертон”ни ортда қолдиради ва гуруҳ босқичига йўл олади. Гуруҳда эса “МЮ”, “Бенфика” ва “Лилль” клублари ортда қолдирилади. 1/8 финалда иккала ўйинда ҳам ғалаба қозона олмай туриб, чорак финалга чиққан “сариқ сув ости кемаси” бу босқичда номдор рақиб – “Интер”ни икки ўйин натижасига кўра ортда қолдиришга эришади ва ярим финалга йўл олади. Бироқ финалга бир қадам қолганида “Вильяреал” “Арсенал”га имкониятни бой беради.

“Малага” – чорак финал

Мавсум: 2012/13

Мусобақадаги иштирокини сўнгги саралаш раундидан бошлаган “Малага” якунда чорак финалда тўҳтаган эди. Саралашда икки ўйин натижасига кўра “Панатинаикос” ортда қолдирилгач, жамоа “Милан”, “Зенит” ва “Андерлехт” билан бир гуруҳга тушади ва уларнинг барчасини ортда қолдириб, плей-офф йўлланмасига эга чиқади. 1/8 финалда эса Мануэль Пеллегрини жамоаси “Порту”ни ҳам мусобақадан чиқариб юборади. Аммо чорак финалда таркибида Искоси бор бўлган “Малага” “Боруссия Дортмунд” тўсиғидан ўта олмайди.

“Лестер”  - …

Мавсум: 2016/17

“Лестер эртаги”нинг том ма`нодаги якуни бўлиши кутилган ушбу турнирда “тулкилар” хамон курашни давом эттирмоқда. Кўрамиз, улар қаергача боришар экан…

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!