“Монако” – “Манчестер Сити” ўйинига оид 10 та факт

Эртага ЕЧЛ 1/8 финали учрашувлари давом эттирилади. Франциянинг “Монако” жамоаси ўз майдонида Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасини қабул қилади. “Иттиход”да кечган ўйинда ёдингизда бўлса, “шаҳарликлар” князлик клубида 5:2 ҳисобида устун келган эди. Биз эса “Луи II”да ўтадиган жавоб баҳси олдидан ушну ўйинга оид айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. “Монако” бу мавсум ўз майдонида ўтган халқаро ўйинларнинг бирортасида мағлубиятга учрамаган – 4 ғалаба ва 1 дуранг(саралашдаги “Вильяреал” хамда”Фенербахче”га қарши ўйинлар ҳам инобатга олинган);

2. Ушбу мавсум гуруҳ босқичида “Монако” Англиянинг “Тоттенхэм” клубини ҳар иккала ўйинда ҳам бир хил – 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққан. Аммо “Сити”га келганда…;

3. “Монако”нинг еврокубоклар доирасида ўз майдонида инглиз жамоалари билан тўқнашувлардаги статистикаси қуйидагича: 4 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият;

4. Эртага “шаҳарликлар” ўз тарихларида иккинчи бор ЕЧЛ чорак финалига чиқиши мумкин;

5. Хосеп Гвардиола бошқарган жамоалар доимо 1/8 финалдан ўтиб келган;

6. Ушбу мавсумда эса “шаҳарликлар” ЕЧЛда меҳмондаги баҳсларда бирор марта ғалаба қозонишмади – 2 дуранг ва 1 мағлубият;

7. Яя Туре 2006/07 йилги мавсумда “Монако” сафида тўп сурганлигини кўпчилик билмаса керак. Ўшанда, Яя чемпионатда князлик клуби сафида 27 баҳсда майдонга тушган холда 5 бор гол киритишга муваффақ бўлган;

8. “Монако” сўнгги бор ЕЧЛ чорак финалида 2014/15 йилги мавсумда тўп сурган. Ўшанда французлар 1/8 финалда “Арсенал”ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эди;

9. Монако шу вақтга қадар еврокубокларда инглиз жамоаларига фақатгина 4 баҳсда имкониятни бой берган холос;

10. “Манчестер Сити” ЕЧЛда меҳмондаги учрашувларда сўнгги бор ўтган йили 24 февральда ғалаба қозонган(3:1 “Динамо Киев”) экан.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!