Вадим Абрамов Бухорога музокаралар ўтказиш учун етиб келди

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Бухоро” клубида тубдан ўзгаришлар кузатилди. Дастлаб, бош мураббий Жамшид Саидов ва маслаҳатчи Тачмурад Агамуродов ўз лавозимидан озод этилганди. Сўнгра эса клубнинг етакчи футболчилари ҳам жамоани тарк этишганди.

Маълум бўлишича, клуб мутасаддилари бўшаб қолган ўринларга номзодларни кўриб чиқишни бошлаб юборишган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, айни пайтда Вадим Абрамов Бухорода бўлиб турибди. Ушбу матахассис “Бухоро” клуби билан музокаралар ўтказаётган бўлишини тахмин қилишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов “Локомотив” клуби бошқарувидан кетганидан сўнг ишсиз юрган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!