Абрахам кетиб, Шомуродов асосий ҳужумчига айланиши мумкин!

Айни пайтда “Рома”нинг асосий ҳужумчиси сифатида Тэмма Абрахам тан олинади. Бироқ, мухлису мутахассислар орасида Элдор Шомуродовнинг ҳам англиялик футболчидан кучли томонлари борлиги, бироқ Жозе Моуриньо қимматга олинган ҳужумчига кўпроқ имкон бераётгани ва агар легионеримизга ҳам етарли даражада ўйин вақти берилса, гол уриш борасида рақобатчисидан кам эмаслигини таъкидлаб келаётганлари ҳам кўп.

Аслида, Тэмми Абрахам “Челси”дан трансфер қилингунга қадар Шомуродов “Рома”нинг асосий ҳужумчисига айланиб олганди.

Англиянинг Goal  ва Италиянинг Corriere dello Sport нашрларининг маълум қилишича, “Челси” ўз тарбияланувчисини Римдан қайтариб олмоқчи. Маълумки, 97,5 милион еврога олинган Ромелу Лукаку иккинчи уринишида ҳам “Челси” кутган тўпурар бўла олмаяпти. Тэмми Абрахам Жозе Моуриньо қўл остида очилди. Айни пайтда у англиялик футболчилар орасида  кучли бешлик чемпионатларида энг яхши натижа қайд этаётган футболчи ҳисобланади.

“Челси” Абрахамни Римга жўнатган пайтда шартномага бу футболчини 2023 йилда 80 миллион еврога қайтариш тўғрисида муҳим бандни киритиб қўйган. Маълумотларга қараганда, “аристократлар” клуб фалсафасини яхши биладиган Абрахамни яна ортга қайтармоқчи.

Агар Роман Абрамовичнинг бу режаси амалга ошса, Элдор Шомуродов асосий ҳужумчи вазифасига қайтиш эҳтимоли катта. Чунки Элдор Рим клубида 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга.

1-70

Моуриньо: “Рома” аввалгидан кучли!

Жозе Моуриньо жамоасининг қишки трансферлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Мен клубнинг трансфер сиёсатидан мамнунман. Биз ўз етакчи ўйинчиларимизни сақлаб қолиш баробарида таркибни кучайтириш ҳам эришдик. Мен спорт директори Тьягу Пинтонинг Николо Дзаньолони ушлаб қола олмаслиги ҳақидаги сўзларини тўғри тушунаман. Ҳеч бир ростгўй менежер сизга юз фоиз кафолат бера олмайди, - деди Жозе Моуриньо.

Қишки трансферлар вақтида Рим клуби мураббийлар штабига керак бўлмаган Гонсало Вильяр, Борха Майораль, Брайан Рейнольдс, Риккардо Калафьорини ижарага бериб юборди ва Федерико Фацио билан амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилди. Бу трансферлар орқали клуб 10 миллион еврога яқин маблағни тежаб қолди.

Шунингдек, Тьягу Пинто клубга Жозе Моуриньо танлаган икки ярим ҳимоячи – Эйнсли Мейтленд-Найлс ва Сержиу Оливейрани олиб келишни уддалади.

mourinyu-porugalsya-s-zhurnalistami-i-ushyol-s-press-konferencii-posle-matcha-s-lacio_16327260551716467299

Келажак учун трансфер

“Рома” мутасаддилари келажаги порлоқ ҳисобланаётган 16 ёшли Мате Исковични трансфер қилди.

Истеъдодли марказий ярим ҳимоячи учун римликлар “Хайдук” клубига 600 минг евро тўлагани маълум қилинди.

Хорватиялик футболчи энди “Рома” академиясида шуғулланади ва ўз тенгқурлари билан бирга турли мусобақаларда “бўрилар” шарафини ҳимоя қилади.

Эл-Шаарави “Рома”дан кетиши мумкин

Ёзги трансферлар вақтида “Рома” таркибида яна ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Мавсум охирида арменистонлик легионер Генрих Мхитарян эркин агент сифатида клубни тарк этади.

Гарчи тажрибали плеймейкернинг жисмоний ҳолати талабга жавоб бераётган ва ўзи жамоа етакчиларидан бири бўлса-да, бу ўйинчи катта маош – йилига 3 миллион евро олаётгани боис, клуб хўжайинлари у билан янги шартнома тузмасликка қарор қилди.

“Рома” мутасаддилари Стефан Эл-Шаарави билан ҳам хайрлашишга тайёрланмоқда. Айни пайтда италиялик футболчи 2023 йилнинг ярмигача давом этадиган битимга эга. Унга кўра, Стефан бир мавсум учун 3,5 миллион евро маош оляпти.

Агар клуб келаси йили янги шартнома таклиф қиладиган бўлса, табиийки, маошни ошириши керак бўлади. Шу боис, клуб ёзги трансферлар вақтида Эл-Шааравини сотиб юбориш вариантини ўрганмоқда.

2081786f14e18548e1fefb5bfc1b0641

Моуриньога қандай ҳужумчи эканимни кўрсатиб қўяман!

Бу трансфер амалга ошса, Шомуродов “Ювентус” юлдузи билан рақобатлашади!

Шомуродов эшитдингми, “Рома”га ҳакам ёрдам бераркан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!