Шомуродов эшитдингми, “Рома”га ҳакам ёрдам бераркан!
“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо ва футболчиларга ҳакамлик қарорлари ва VAR тизимининг ишлаш принципини тушунтириб бориш учун илгари ҳакамлик билан шуғулланган Жанпаоло Кальварезени ишга ёллади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Маълумки, Жозе Моуриньо учрашувлар давомида ҳакамлар ва VAR ассистентлари қарори бўйича жуда кўп эътироз билдиради. Бу “Рома”нинг репутацияга путур етказаётгани ҳақида кўп бор муҳокама қилинган.
Маълумотларга қараганда, Жанпаоло Кальварезе ёшлар ва аёллар жамоаси вакилларига ҳам ҳакамликнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтириб бориши талаб этилади.
“Рома” жорий мавсумда А Серияда кучли тўртликка кириб, Европа Чемпионлар лигасига чиқиш учун курашмоқда. Ҳозирча, “бўрилар” 23 та учрашувда 38 очкожамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг олтинчи поғонасида қайд этилган.
Диавара “Рома”дан кетиш фикридан қайтди
Январь ойи давомида Испания, Италия, Германия, Туркия жамоаларидан таклиф олган Амаду Диавара трансфер ойнасининг сўнгги кунида Рим шаҳрини тарк этиш фикридан қайтди.
Аввалроқ, гвинеялик футболчининг агенти клуб спорт директори Тьягу Пинто билан бўлган суҳбатдан кейин мижози бошқа жамоага ўтишини таъкидлаганди. Ўшанда, Амаду “Валенсия” сафига қўшилишни орзу қилаётганини билдирди.
Клуб мутасаддилари унга турли клубларни тавсия қилди. Диавара “Сампдория”, “Айнтрахт”, “Кальяри” ва “Торино” каби клублар таклифини рад этди.
24 ёшли таян ярим ҳимоячиси илгари “Сан-Марино”, “Болонья” ва “Наполи” шарафини ҳимоя қилган. Рим клубида жами 66 та учрашув ўтказиб, рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилган.
Моуриньо уни зўр ҳужумчига айлантирди
“Челси”дан “Рома”га кўчиб ўтган Тэмми Абрахам тажрибали мураббий Жозе Моуриньо қўл остида ҳақиқий тўпурарга айланди.
Жорий мавсумда барча турнирларда 30 та учрашувда рақиблар дарвозасига 17 та тўп киритган футболчи кучли бешликдаги англиялик ҳужумчилар орасида энг яхши натижани қайд этиб турибди.
Абрахам ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида атиги олтита гол уриб, асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйганди.
- Моуриньо менга майдонда монстр бўлишим кераклигини айтди. Ўйлашимча, у мени жуда юмшоқ ўйинчи, деб билган. Асосий ҳужумчига айланиш учун шиддатни ошириш керак. Майдондаги ҳужумчига кучли характер керак ва у ҳимоячиларга даҳшат солиши шарт, - деди Тэмми Абрахам.
Пеллегрини сафга қайтди
Италия чемпионатида юзага келган танаффусдан олдин машғулотда жараоҳат олиб, “Кальяри”га қарши учрашувда иштирок эта олмаган жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини яна сафга қайтгани ҳақида хабар тарқатилди.
Жорий мавсумда “Рома” етакчиси бир неча маротаба шикастланиб, қатор учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
25 ёшли плеймейкер жорий мавсумда Италия чемпионати ва УЕФА Конференциялар лигасида жами 20 та учрашувда иштирок этди. Пеллегрини рақиблар дарвозасига 9 та тўп киритиб, жамоадошларини бешта голли пас билан таъминлади.
Рим клуби тарбияланувчиси бўлган Лоренцо Пеллегрини ўтган йилнинг октябрь ойида “бўрилар” билан амалдаги шартномасини 2026 йилнинг ярмигача узайтириб, жамоа юлдузи Тэмми Абрахам билан бирга энг катта маош олувчи ўйинчига айланди.
Фикрлар