Ана холос: Легионеримиз кетадиганлар рўйхатига киритилди

Ўтган мавсум якунларига кўра, биринчи лига ғолиби сифатида Росссия Премьер-лигасига кўтарилган “Рубин” учун мавсум муваффақиятли бошланди.

Қозон шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоа чемпионатнинг биринчи қисмида 18 та учрашувда 28 очко жамғариб, еттинчи ўринни эгаллаб турибди. “Рубин” ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Краснодар” ўртасидаги очколар фарқи ўнтани ташкил қилмоқда. Қозонликларда мавсум охирига қадар янада юқори ўринларни эгаллаш имкони бор.

Бош мураббий Рашид Раҳимов жамоа таркибини оптималлаштиришга қарор қилди. Қозонликлар қишки трансферлар даврида тўрт нафар футболчи – ярим ҳимоячилардан Умарали Раҳмоналиев, Александр Ломовицкий, Леон Мусаев ва Игорь Коновалов билан хайрлашишга қарор қилди.

f7d67f2275bed59843430ffca9eeced464c6791c5f45e933798973

Рўйхатдан ўрин олган футболчиларжан Умарали Раҳмоналиев ҳамда Александр Ловомицкий ҳозирга қадар чемпионатдаги 18 та учрашувдан тенг ярмида майдонга тушган.  Қолган икки ўйинчи асосий таркибга кира олмаяпти. Игорь Коновалов атиги бир марта ўйинда қатнашган бўлса, Мусаев ҳали майдон кўргани йўқ.

Россия футболини таҳлил қилиб бораётган экспертлар “Рубин” мураббийлар штаби  20 ёшли ўзбекистонлик футболчини режага асосан ижарага беришга қарор қилганини таъкидламоқда.

Рашид Раҳимов легионеримизни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши ва маҳорати янада ўсишини истаяпти.  Жамоанинг ҳамюртимиз бўйича режалари ҳали олдинда экани айтилмоқда.

Умарали “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчимиз 2023 йилнинг бошида эркин агент сифатида “Рубин” жамоаси билан шартнома имзолаган эди.

Раҳмоналиев келишувга кўра, 2026 йилнинг 30 июнигача “Рубин” аъзоси ҳисобланади.

Истеъдодли ўйинчимиз жорий мавсумда Премьер-лигада тўққизта, Россия кубогида бешта учрашувда майдонга тушди. Бироқ мураббийлар бу Раҳмоналиевнинг ўсиши учун камлик қилади, деб ҳисобламоқда.

Энди “Рубин” мутасаддилари Умарали Раҳмоналиев бўйича таклифларни ўрганиб чиқиши керак бўлади.

7d30e1f6af807392ebdbaaaafb09b741

Умарали Раҳмоналиев халқаро миқёсида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Хусусан, 20 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоамиз билан шу йил бошида Осиё чемпионатида ғолиб чиқди.

Терма жамоамиз Осиё чемпиони сифатида Аргентинада ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам муносиб ўйин кўрсатди.  Бу жамоа сафида Умарали жами 11 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига бир жуфт тўп киритган.

Шунингдек, Раҳмоналиев  Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам олти маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

Лондоннинг “Арсенал”ида порлаган ўйинчи Файзуллаев ҳақида гапирди

Файзуллаев ҳали ҳеч ким қайд этмаган натижага эришди

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!