Ана холос! “Реал” Коутиньони сотиб олишдан бош тортган
Ads

Испан матбуотининг ёзишича, яқинда “Барселона”га ўтишга рози бўлган “Ливерпуль” аъзоси Филиппе Коутиньо “Реал”да тўп суриши ҳам мумкин эди.

Маълму бўлишича, бразилиялик футболчининг агенти Киа Журабчиан “қаймоқранглилар”га мижозининг хизматларини таклиф қилган. Бироқ “Реал” футболчи учун талаб қилинган 70 млн фунтни тўлашдан бош тортган. Бунга Коутиньонинг юлдуз футболчи эмаслиги ва мухлисларнинг севимли эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Энди эса “Барселона” бразилиялик футболчини энг қиммат футболчи қилишни режалаштирмоқда.