Ана холос: ЦСКА бош мураббийи Файзуллаевни нега ўйнатмаётганини айтди!

Янги мавсумда Россия Премьер-лигасида беш нафар ўзбекистонлик футболчи рўйхатдан ўтказилган.

“Рубин”даги ҳамюртларимиз юқори дивизиондаги дебютини нишонлаб бўлди. Умарали Раҳмоналиев дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида майдонга тушгани у жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланганини кўрсатади. Жамоадоши – 26 ёшли ҳимоячимиз Рустам Ашурматов иккита ўйин ўтказди.

post_page_ашурматов

“Нижний Новгород”даги легионерларимиздан Иброҳимхалил Йўлдошев учта учрашувдан биттасида майдонга туширилди. Жамоага янги қўшилган ҳужумчи Руслан Жиянов ўзига имкон берилиши ва дебют онларини кутмоқда.

Ўзбек футболининг энг иқтидорлари ёшларидан Аббосбек Файзуллаев ҳам ЦСКАнинг иккита ўйинида қайдномага киритилди, лекин ҳли дебютини нишонлагани йўқ. Москва армиячилари тўртинчи турда “Сочи” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар катта умидлар билан олиб келинган ўзбек легионери нега ўйнамаётгани ҳақида ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотовдан сўради.

- Файзуллаев жамоа билан бирга, лекин ҳалигача дебют қилгани йўқ. Унинг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермайдими ёки у ҳали жамоанинг ўйин услубини тушуниб етмадими?

- Йўқ бундай эмас. Аббосбек ҳали тайёрланиш жараёнини ўтаяпти. Ўн кун қаттиқ тайёргарлик бўлди. Тўғрисини айтсам, бир неча футболчимиз етарлича машғулот амалиётини ўтамай майдонга чиқди.  

Ўйинолди машғулоти бу фақатгина қизишиб олишдан иборат, унда жисмоний юкламалар бўлмайди.

Иван Обляков, Роша ва Мойзес ҳам жисмоний тайёргарлик жараёнидан ўтган. Чунки тақвим жуда тиғиз. Ўйиндан кейин тикланиб олиш жараёни ҳам бор. Тақвимда қўшимча юкламалар бериш учун вақт йўқ.

Одатда шундай бўлади. Бошида ҳар қандай юкламани ҳазм қилиш қийин кечади. Тайёрланмаган организм учун жисмоний юкламалар хавф туғдиради. Масалан, ҳамма биринчи кроссини эсласа керак. Бошида ҳаммаси осон кўринади, 500 метр ўрнига бир ярим километрни босиб ўтасиз. Ўша пайт ҳеч нарса сезилмайди. Эртасига эрталаб бутун тана оғрийди. Худди мана шу ҳолатни тайёргарликсиз ишлаш, дейилади.

Агар жисмонан тайёргарлик кўрсак, бир ҳафтадан кейин бир ярим килоетр масофани ажойиб тарзда босиб ўтамиз, - деди Владимир Федотов Аббосбек Файзуллаевнинг ҳолатига баҳо бериб.

9e79eb76f54d3efa741a6ac3860d9d2f

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА ёзги трансферлар вақтида фақатгина бир футболчини трансфер қилди. Шу боис, 19 ёшли Аббосбек Файзуллаевга мухлислар, мутахассислар ва матбуотнинг эътибори кучли бўляпти.

Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё ва жаҳон чемпионатларида ёрқин истеъдодини кўрсата олган универсал ҳужумкор футболчимиз бир неча клублар назарига тушди.

Аббосбек ЦСКА вариантини танлади. “Пахтакор” бу трансфердан 500 минг евро миқдоридаги маблағни ишлаб олди.

4 август куни ЦСКА легионеримиз трансферини расман эълон қилди. Файзуллаев янги жамоасида 21-рақам остида тўп тепади.  

Шомуродов учун сўнгги имкон!

Италиялик эксперт Шомуродовнинг камчиликларини айтди!

“Шомуродов яхши нарсаларни гапириб берди, ўзим курашга тайёрман!”

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Легионеримиз ўзига жой танлади!

Шомуродовнинг устози келажаги ҳақида ҳеч ким кутмаган муҳим гап айтди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jamolidin
14/08/2023 14:07
yotadi endi wunaqa zahirada
Норов Абдужалил
14/08/2023 13:39
Демак мураббий футболчимизнинг жисмоний холатидан норози