"Барселона" - 2022/23 мавсум Ла Лига чемпиони!

Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Браса" тўқнашуви меҳмонларнинг йирик 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, Левандовски 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Бальде орадаги фарқни иккитага етказди. Тайм сўнггида Левандоски яна бир рақиб дарвозасини ишғол қилди. 53-дақиқада Кунде ҳисобни 0:4 кўришига олиб келди. Мезбонлар таркибидан Паудо ва Хоселу жавоб голини урди. 

Шу тариқа, "Барса" очколари сонини 85 тага етказиб олди муддатидан аввал Ла Лига чемпионига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!