"Барселона" Дембеленинг нархини эълон қилди

"Барселона" клуюи вингери Усмон Дембеле жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sportsmole нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли франциялик футболчининг трансфер нархини маълум қилишган. Каталонияликлар Дембелени 400 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Дембелени Неймар эвазига ПСЖга бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсум Ла Лигада 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!