“Барселона” ишсиз юрган футболчини олмоқда

“Ницца” билан амалдаги шартномаси 1 июлда тугаганидан бери ишсиз юрган Маланг Сарр фаолиятини “Барселона”да давом эттириш имконига эга бўлди.

Айни пайтда каталонияликлар 21 ёшли ҳимоячи билан музокара ўтказмоқда. “Барселона” спорт  директори Эрик Абидаль жамоани ёшартириш мақсадида бу футболчига эътибор қаратмоқда.

Кике Сетьенинг ишдан олиниши бу трансферни барбод қилиши мумкин. Чунки Саррнинг номзод жамоани қабул қилиб олиши кутилаётган Рональд Куманга маъқул келмаслик эҳтимоли юқори. Бу мутахассис биринчи бўлиб, “Аякс” етакиси Донни ван де Бекни трансфер қилишни истамоқда.

Албатта, истеъдодли футболчилардан ҳисобланган Маланг Сарр ҳам жамоасиз қолмайди. Агар уни “Барселона”га олишмаса, “Торино” вариантини танлаш имкони бор.

“Барса”нинг янги бош мураббийи жамоага янги етакчи олиб келади

Месси учта вариантдан бирини танлайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!