“Барселона” Маскеранони футболга қайтармоқчи

Яқинда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган Хавьер Маскерано собиқ клуби “Барселона”дан таклиф олди.

Каталонияликлар Жерар Пике жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани аниқ бўлгач, аргентиналик футболчига алоқага чиқди. Бироқ, Маскерано “Барселона” мутасаддиларининг футболга қайтиш таклифини қабул қилмади.

Маскерано 2010-2018 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Кейин Хитой чемпионатда тўп тепган машҳур ҳимоячи юртига қайтиб, фаолиятини “Эстудиантес” жамоасида якунлади.

Гвардиола раҳбариятдан зўр футболчини олишни талаб қиляпти

“Барселона” Дембеле учун анчагача пул тўлайди. Унинг нархи 130 миллион евродан ўтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!