Бахтиёр Қосимов "Ал-Хор"да қайси рақамни танлади?
Яқинда “Сурхон”дан Қатарнинг “Ал-Хор” клубига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Бахтиёр Қосимов фаолиятида илк бор легионер мақомида тўп суради ва ҳозирда бор эътиборини янги клубига қаратган.
Sports.uz сайтига берган интерьюсида қайси рақамда тўп суришини айтди.
"10-рақамни танладим. Клуб менга уй, машина ва оиламни олиб келишим учун ҳамма шароитни яратиб берди. Менга қўйган талаби максимал жамоа учун ёрдам беришим керак ва Юлдузлар лигасига қайтариш".
Фикрлар