Даврон Файзиев “Пахтакор”га қайси мураббийни тавсия қилди? Почеттино ва Аллегри "шерлар"нинг таклифига кўнадими?

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни тарк этиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Улар қаторида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ҳам бор.

Даврон Файзиев SPORTS.uz сайти кузатувчилари учун Шота Арвеладзе “Пахтакор”га, ўзбек футболига нима бера олгани, ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ва ушбу лавозимга ўзининг таклифини билдирди.

Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

6051581192254

Даврон Файзиев “Пахтакор”га қандай мураббий келиши кераклигини айтди. У қайси давлатдан бўлиши мумкин

- Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи?

- Бу мураббий даврида “Пахтакор” янги босқичга чиқди. Жамоа Европача услубда ишлашда бошлади. Шота Арвеладзе англиядагидек бос бўлди. Бош мураббий ҳал қилиши керак бўлган барча масалаларни ўзи ҳал қилди. Клубдаги барча ўз иши билан шуғулланди...

Мураббийликда Арвеладзе “Пахтакор”га совринлар келтирди. Ўзбек футболига бу титулларнинг аҳамияти йўқдир. Чунки жамоа Осиё Чемпионлар лигасини ютмади. Бироқ имиж нуқтаи назаридан футболимизга ижобий таъсир қилди. “Шерлар” бошқарувига катта ном, катта мураббий келганидан кейин клуб имижи яна бир янгиланиб олади. Арвеладзе қаерда ишлаётганига европаликлар ҳам қизиқади: жамоанинг натижалари қандай, таркибида кимлар бор ваҳоказо. Бу эса ўз-ўзидан Туркия, Грузиянинг эътибори тушди. Осиёда “шерлар”дан озгина чўчишни бошлашди. Охирги ОЧЛда жамоа яхши қатнашди. Демак, Арвеладзе “Пахтакор”га тартиб, интизом ва Европача ишлаш услубини олиб кирди, ўзбек футболига ижобий имиж келтирди.

Жалолиддин Машариповнинг қайси клубга ўтиши аниқ

IMG_7617

- “Пахтакор”нинг имкониятидан келиб чиқиб, клубга хориждан кимни таклиф қилса бўлади, деб ўйлайсиз?

- Ҳозир хорижда ишсиз юрган европалик мутахассислар жуда кўп. Имкониятдан келиб чиқиб, уларни таклиф қилиш мумкин. Лекин бу моддий жиҳатдан анча қимматга тушиши мумкин. Шахсан менга бир пайтлар “Пахтакор”да ишлаган Миодраг Радуловичнинг ишлаш услуби ва ўша йил кўрсатган ўйини жуда ёқади. Тўғри, у бошқа “Пахтакор”, бошқа раҳбарият, бошқа давр эди. Шундай бўлса ҳам ўйлайманки, Радулович қайтиб келишга қарши эмас. Бунинг устига жамоа яхши маош таклиф қила олади. Бу битта вариант.

Славен Билич номзоди қаердадир пайдо бўлибди. Бу вариант эмас. Европада ҳеч нарсага эриша олмай, ҳар бир жойида натижа қониқарсиз бўлган мураббийни илтимос қилиб, катта пулга олиб келиш унчалик тўғри бўлмайди. Авваллари зўр натижа қайд этган, кейин фаолиятида пасайиш кузатилиб, омадсизлик туфайли ҳозирги кунда яна экспериментларга тайёр мураббийларни қидириб кўриш керак. Масалан, Маурисио Почеттино, Массимилиано Аллегри ишсиз. Агар рози бўлса. Лекин улар бунга кўнмайди. Шунинг учун менинг таклифим Радулович вариантини ўйлаб кўриш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!