Дешам бу борада биринчи бўлиши мумкин
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам футболчи ва мураббий сифатида Жаҳон чемпионати ва Европа чемпиони бўлган биринчи шахс бўлиш имконияти ҳақида гапирди.
"Йўқ, бу мотивация эмас. Мақсад - чемпион бўлиш ва нимага қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйиш."
"Чемпионлар лигасида бўлгани каби бу ерда ҳам шундай. Ғалаба қозонишга интиладиган бошқа давлатлар ҳам бор. Ҳар йили етти-саккизта жамоа ўз олдига биринчи бўлишни мақсад қилиб қўяди, аммо, фақат битта жамоа буни уддалай олади.", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Дешам футболчи сифатида иккала турнирда ҳам ғолиб чиққан, шунингдек, терма жамоани "ЖЧ-2018"да мураббий сифатида чемпионликка олиб чиққан.
Маълумот учун, Франция термаси Австрия, Польша ва Голландия жамоаларини ҳам ўз ичига олган "Д" гуруҳида ўйнайди.
Фикрлар