Дешам: Мбаппенинг жароҳати жиддий эмас
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳужумчи Килиан Мбаппенинг олган жароҳати қай даражада экани ҳақида гапирди.
“Ҳеч қандай жиддий нарса йўқ. Мбаппе тўқнашувдан сўнг тўпиғида бироз оғриқ ҳис қилган холос. Ҳеч қандай хавф йўқ ва у кейинги ўйинга тайёр”, - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Францияни олдинда 8 июнь куни Туркияга қарши ва 11 июнь куни Андоррага қарши ўйинлар кутиб турибди. Ҳар иккала баҳс ҳам Евро-2020 саралаши доирасидан ўрин олган.
Фикрлар