Экспертлар Ҳусановнинг кучли томонини топди, бош мураббий фикрини айтди!

Chery Tigo 7 PRO

Франция чемпионатида “Ланс” футболчилари янги мавсумда Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

Ҳозирча, лансликлар олтинчи ўринни эгаллаб турибди ва халқаро мусобақа чиқиш учун мана шу позициясини ушлаб қолиши керак.

33-турда Франк Хейз шогирдлари “Ренн” майдонидан бир очко олиб қайтди. Ўз мухлислари кўз ўнгидаги дурангдан кейин мезбонлар Еврокубок йўлланмалари учун курашдан чиқди.

“Ланс”даги вакилимиз Абдуқодир Ҳусанов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилиб, ишончли ўйини билан мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.

Франция профессионал лигаси “Ренн” – “Ланс” учрашуви бўйича қуйидаги статистикани тақдим этди.

- “Ренн” учрашув давомида 57,1 фоиз тўпга эгалик қилди. Улар дарвоза томон жами 16 маротаба зарба йўллади. Умумий зарбалар сони бўйича “Ланс”нинг кўрсаткичи икки баравар паст. Бироқ аниқ зарбалар меҳмонларда кўпроқ бўлди. “Ланс”да 6 та, “Ренн”да 4 та.

Ўзаро курашларда кичик устунлик (51,2%) лансликлар томонида. Айниқса, улар юқоридаги курашларда (56,4%) ўзини кўрсатди.

Учрашувда ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг жонбозлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Бу футболчи олтита яккакурашдан бештасида рақибдан устун келди.

“Ренн” 546 маротаба тўп узатди ва аниқ паслар 86,8 фоизни ташкил қилди. Лансликларнинг 411 та пасининг 78, 8 фоизи манзилга аниқ борди, - деб Франция профессионал лигаси келтирган статистикани тақдим этди lensois.com эксперти Клемент Куртуа.

“Ланс” бош мураббийи Франк Хейз ҳам ўйин борасида ўз фикрини билдириб, Абдуқодир Ҳусановни ҳам тилга олди.

- “Ренн” бизга муаммо туғдирди. Вазиятни ўнглаш учун бироз вақт керак бўлди, лекин буни уддалай олдик. Рақибнинг ҳужуми сифатли ва кучли бўлгани боис, биринчи навбатда, яхши ҳимояланиш талаб этиларди.

Ҳужумда эса, техникаси кучли ўйинчилардан самаралироқ фойдаланишга ҳаракат қилдик.  Биз яхшироқ ҳимоялана олишимиз ва орқа чизиқни мустаҳкам ушлашимиз мумкинлигини кўрдим. Бизда ёш ўйинчилар бор, улар Абдуқодир Ҳусановдан ўрганиши керак.

Энди бор эътиборимизни “Монпелье” билан бўладиган ўйинга пухта тайёрланишга қаратамиз. Еврокубокларга чиқа олсак, мавсумни муваффақиятли ўтди, дейишимиз мумкин, - деди Франк Хейз.

“Ланс” чемпионатдаги сўнгги учрашувини 19 май куни ўз майдонида “Монпелье”га қарши ўтказади.

Ана холос: Файзуллаев Месси билан ўйнамоқчи!

Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди?

Шомуродов номини тарихга муҳрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!