
Эрон билан тўқнашув олдидан Файзуллаевга қандай баҳо беришди?
“Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев нафақат ўзи ўйнаётган ЦСКАда, балки Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам муҳим фигурага айланиб бормоқда.
21 ёшли ҳужумкор футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнири доирасида Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши ўтказилган учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди.
Аббос футболчиларимиз ғалаба келтирган ягона голни урган вазиятди уч нафар ҳимоячи орасида турганига қарамай, тўпни гол муаллифи Ҳожиакбар Алижоновга аниқ ва қулай етказиб берди ва ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди.
Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан Россия нашрларига берган интерьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти ва шогирдининг ўйинини қуйидагича баҳолади.
- Саралаш турниридаги навбатдаги ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имконияти ошди. Ҳамма футболчиларимизнинг биринчи тарихий жаҳон чемпионатига чиқишини кутмоқда.
25 март куни Эрон билан ўйин бор ва биз терма жамоамизга мухлислик қиламиз.
Осон бўлмаслиги аниқ, лекин йигитларимиз ҳозир жанговар кайфиятда. Сафардан қуруқ қайтмасликлари керак, ҳеч бўлмаганда бир очко ҳам супер натижа бўлади.
Ўзбекистонда футбол янада оммалашди, стадионлар тўляпти. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда кучли. Жаҳон чемпионатига чиқишга умид қиламиз.
Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасига Аббос Файзуллаевдек ёрқин ва креатив ўйинчи керак. У голли пас узатишга ҳам, ўзи тўп киритишга ҳам қодир.
Замонавий футболда ҳамма рақиблар ҳам ҳимояланишни ўрганиб олган. Қирғизистон билан учрашувда Аббос жуда кўп тўп узатишни амалга оширди, бироқ улардан фақат биттасидан фойдаланишди холос. Шогирдим голли пас берганидан жуда хурсанд бўлдим.
Ҳозир Файзуллаев терма жамоанинг муҳим ўйинчиларидан ва бундан кейин ҳам шу тақлид давом этади. Энг муҳими, Аббос арабларга қарши бўладиган кейинги беллашувда ҳам иштирок этиш учун Эрон билан ўйинда сариқ карточка олмаслиги керак. Бу баҳс олдидан Ўзбекистоннинг кўп ўйинчиларида биттадан огоҳлантириш бор, - деди Дмитрий Ан.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг июнь ойидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳужумкор футболчимиз ҳозирга қадар 24 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган ва икката ассит қайд этган.
Файзуллаев халқаро миқёсдаги беллашувларда Тожикистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Таиланд, Шимолий Корея дарвозаларига биттадан, Қатар билан бўлган беллашувда иккита гол урган.
Италияда Шомуродов ва Баҳодир Жалоловнинг кутилмаган учрашувига қандай муносабат билдиришди?
Легионеримиз фанатлар эътирозига яна жавоб берди
Ҳусановни 16 ёшида ким танирди, биз 16 ёшли футболчини “Челси”га трансфер қилдик!
Легионеримиз – “Реал”га гол уриб ҳам ишсиз қолиш мумкин...
Фикрлар