
Италияда Шомуродов ва Баҳодир Жалоловнинг кутилмаган учрашувига қандай муносабат билдиришди?
“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2026 йилги жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турниридаги расмий учрашув муносабати билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди.
Футболчиларимиз март ойида белгиланган биринчи ўйинда Қирғиз Республикаси вакилларини кичик ҳисобда мағлубият учратди. Шу тариқа, терма жамоамиз 7-турдан кейин 16 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда ва 15 март куни сафарда гуруҳ пешқадами Эрон билан ўйнайди.
Қирзиғистонликлар билан бўлган беллашувдан кейин терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев машҳур боксчи Баҳодир Жалолов билан учрашди.
Италия матбуоти бу воқеани эътиборсиз қолдирмади. Sports.uz портали етакчи манбаларнинг машҳур юлдузлар учрашувига билдирган муносабатини ўзбекистонлик спорт ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
ФИФА кунлари муносабати билан миллий лигаларда эълон қилинган танаффус муносабати биоан “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз юртининг машҳур инсонлари билан учрашиш имконига эга бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори бу галги сафари чоғида бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида икки карра олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов билан кўришди.
Спорт оламида машҳур бўлган ҳамюртларнинг учрашувида Элдор Баҳодирга ҳурматини изҳор қилиб, шахсий имзоси туширилган “Рома” формасини совға қилди.
“Рома” маркази ҳужумчиси Элдор Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида муҳим учрашувларни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин Элдор спорт оламида катта ютуқлари билан танилган Баҳодир Жалолов билан учрашди.
Баҳодир Жалолов бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони, “Токио-2020” ва “Париж-2024” Олимпий ўйинлари ғолиби ҳисобланади.
Бу учрашув Элдор Шомуродов учун муҳим аҳамият касб этди. Чемпионга “Рома” футболкасини совға қилган терма жамоа сардори шу тариқа ўз юртига садоқати, спорт инсонларни дўстлик ва бирдамликка тарғиб этишини намойиш қилди.
Энди Шомуродов 25 март куни Эрон билан бўладиган учрашувда иштирок этиши кутилмоқда. Шундан сўнг, у 29 март куни “Лечче”га қарши ўтказиладиган муҳим беллашувга тайёргарлик кўриш учун Тригорияга етиб келади.
“Рома” марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов майдондаги курашлари, ҳаракатлари ва садоқати орқали мураббийларнинг эътирофи ва мухлисларнинг эҳтиромини қозониб келмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашаётган “Рома” вакили ўз юртида жаҳонга машҳур чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов учрашиб, унга Рим клубининг 14-рақамли формасини ҳадя қилди.
Ўз ўрнида, икки карра олимпия чемпиони бўлган Баҳодир ҳам ҳамкорликдаги суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, футболчиларга 25 март куни бўладиган учрашув олдидан “Эрон билан ўйинда омад, биз дуодамиз!”, деб хитоб қилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган. Ҳамютларимиз Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар билан бўладиган учта учрашувда тўрт очко олиши мундиал йўлланмасини қўлга киритишимиз учун кифоя қилади.
Легионеримиз фанатлар эътирозига яна жавоб берди
Ҳусановни 16 ёшида ким танирди, биз 16 ёшли футболчини “Челси”га трансфер қилдик!
Легионеримиз – “Реал”га гол уриб ҳам ишсиз қолиш мумкин...
Фикрлар