Еврокубокларда энг кўп ўйин ўтказган 5 футболчи

“Порту” дарвозабони Икер Касильяс Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб учрашувида “Ювентус”га қарши асосий таркибда майдонга тушди ва Еврокубокларда энг кўп ўйин ўтказган янги рекордчига айланди. Энди Касильяснинг ҳисобида еврокубоклардаги 175 ўйин мавжуд. Қуйида эса бу борада энг яхши кўрстакичга эга бўлган 5 футболчи билан таништирамиз.

5. Рауль – 161 ўйин

Месси ва Роналдулар Рауль томонидан ўрнатилган рекордлардни бирин-кетин янгилашди. Аммо навбат хали бунга етиб келганича йўқ. Раул 3 бор ЕЧЛда ғолиб чиққан.

4. Кларенс Зеедорф – 163

Зеедорф эса Европадаги 20 йиллик фаолияти давомида 163 та баҳсда еврокубокларда майдонга тушган. Голландиялик собиқ футболчи ЕЧЛни 3 жамоа таркибида ютишга эришганини кўпчилик билмаса керак.

3. Хави – 173

Хави Европадаги 17 йиллик фаолияти давомида ервокубокларда 173 та ўйин ўтказган. “Барса” билна жами 28 та совринни қўлга киритган Хави ҳисобида ЕЧЛдаги 4 та ғалаба ҳам мавжуд.

2. Пауло Мальдини – 174

“Милан” клуби афсонаси бўлган Мальдини 24 йиллик фаолияти давомида клуб миқёсида жами 902 та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 174 таси еврокубокларга тўғри келар экан. Эътиборлиси, Пауло бу ўйинларда ҳимоячи бўлишига қарамай 3 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

1. Икер Касильяс – 175

Кечаги ўйин Икер учун еврокубоклардаги 175 ўйини бўлди. Шулардан 150 дан ошиғини кипер “Реал” сафида ўтказган. Умуман олганда эса Каска ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича ҳам барчадан олдинда туради.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!