Европалик эксперт легионеримиз маҳоратини мақтади!

Беларусь чемпионатида иккинчи мавсумини ўтказаётган Қашқадарё футболи тарбияланувчиси Бобур Абухолиқов айни пайтда ушбу мамлакат олий лигасининг энг зўр футболчиси бўлиб турибди.

25 ёшли ҳужумчимиз олий лиганинг  ўн тўртта учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига ўн тўртта  гол ҳамда тўртта ассист ёздириб қўйди. Бобур тўпурарлар пойгасида яққол пешқадам бўлиб турибди.

Шунингдек, маҳоратли форвард гол+пас тизимида 18 балл билан чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси ҳамдир.

Бундан ташқари, Абдухолиқов Беларусь кубогида битта ўйин ўтказиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Умумий ҳисобда, легионеримиз бу мавсум барча  15 та учрашувда 15 та гол ва 5 та голли узатма соҳибига айланди.

Ҳар ҳолда эътирофга лойиқ натижа.

бобур

Бу мавсум ўзбекистонлик легионер – Бобур Абдухолиқов, Абдулқодир Ҳусанов, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ва Аббозбек Жумақулов ёрдамида Беларусь чемпионлиги учун курашаётган “Энергетик-БГУ” мураббийлар штаби вакили Александр Павлов журналистлар билан суҳбатда тўпурар ҳужумчимиз маҳоратини алоҳида тилга олди.

Бу мавсум Бобур Абдухолиқовнинг ўйини очилиб кетди. Унинг сири нимада эканини билсак бўладими?

Адашмасин, биздан аввал Бобур Украинада ҳам ўйнаган. У ерда негадир ишлари юришмаганди. Бунинг сабабини ўрганиб чиққаним йўқ, чунки энди аҳамияти йўқ.

Шуниси аниқки, Бобур бизнинг сафимизга келганида ҳам юқори савияли ҳужумчи эди. Мураббийлар штабидан унга тўғри йўл топиш талаб этиларди холос. У кўп гол уряптими, демак биз ўз вазифамизни уддаладик.

Бу жамоада турли форматдаги ўйинчилар ўзини кўрсата олади. Мисол учун, Илья Шкурин ва Бобур Абдухолиқовни олайлик. Булар бир позицияда ўйнаса ҳам, умуман бошқа-бошқа ўйин услубини намойиш қиладиган ўйинчилар ҳисобланади. Бу нимадан далолат беради?

Биз ўйинчиларни қўлларидан келмайдиган нарсага мажбурламаймиз. Асосий вазифамиз – футболчиларимизнинг кучли томонларига таянган ҳолда, машғулот жараёнларини тўҳри ташкил қилиш орқали уларнинг ривожланиб боришига эришишдир.

Бобур Абухолиқов маҳоратини Қаршининг “Насаф” жамоасида шакллантирган. Қашқадарёнинг етакчи клубида беш йил ўйнаб, 2021 йилнинг бошида Украинанинг “Рух” жамоасига ўтганди. Львов клубида ҳужумчига умуман имкон беришмади.

Львовликлар билан шартномани бекор қилган Абдухолиқов бир муддат жамоасиз юрди ва ўтган йили ёзда “Энергетик-БГУ” билан шартнома имзолади. Бобурнинг минскликлар билан ҳамкорлиги жорий йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.

38707_4a31d87d29935fb3e00ec23a6eb58637

Легионеримиз Беларусь чемпионатидаги сермаҳсул ўйини билан кучлироқ лигалар вакилларининг эътиборига тушгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Демак, Бобур гол уришда давом этса, унинг Европа майдонларига йўллари очилиб бораверади.

Ахир бу ишни Шомуродов уддалади-ку!

Ўрунов премьер-лига клуби кўригида қатнашгани бормади! Энди нима бўлади?

Бу трансферлар амалга ошса, Шомуродов “Рома”дан кетгани маъқул!

Моуриньо Шомуродовни нега Римда олиб қолди?

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

Ўруновнинг ишлари юришиб кетди. Остонга Москва клуби ҳам харидор!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!