Файзуллаев ва яна тўрт ёш юлдузни танлашди!

Осиё футбол конфедерацияси Қатар мезбонлик қилаётган Осиё чемпионати иштирокчилари орасида энг иқтидорли беш нафар футболчини кузатишни тавсия қилмоқда.

Қитъанинг энг нуфузли мусобақасида кўпчиликнинг эътибори жаҳон футболида анча таниқли бўлган Сон Хён Мин, Меҳди Тареми, Али Мабхут ва Ватару Эндо каби тажрибали ўйинчиларга қаратилади.

Шу билан бирга иштирокчилар орасида катта футболга яқиндаги ёриб кирган истеъдодли ёш чарм тўп усталари ҳам бор.

Осиё футбол конфедерацияси экспертлари танлаган ўйинчилар билан танишамиз.

xwnab4wWxwk

Али Жасим (Ироқ)

Али Жасим Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумида тўртта гол уриб, истеъдодини яна бир карра намойиш қилди. Аслида ироқлик футболчи 2023 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатда мухлису мутахассислар эътиборини қозонган эди.

20 ёшгача футболчилар қатнашган Тошкентдаги Осиё чемпионатида Али Жасим Ироқ ёшлар терма жамоасини финалгача олиб чиқди. Айниқса, унинг ярим финалда Япония терма жамоаси дарвозасига урган голининг қадри баланд бўлди.

Ироқликлар финалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига имкониятни бой бериб,  иккинчи ўрин билан кифояланди.

Такефуса Кубо (Япония)

Кубо икки йил олдинги жаҳон чемпионатида 90 дақиқадан кўпроқ ўйнаган эди. Мана 22 ёшли футболчи Япония терма жамоаси сафида яна Қатарга қатди.

Кубо 2019 йилги қитъа чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаганди. Испан футболида суяги қотган юлдуз бу гал терма жамоасига бешинчи кубокни олиб беришга ҳаракат қилади.

Терма жамоадаги биринчи голини 2022 йили урган Кубо айни пайтда таркбдаги асосий фигуралардан бирига айланган.

Жорий мавсумда “Реал Сосьедад” сафида жуда самарали ўйнаётган Кубо Ла Лиганинг энг ёрқин кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон)

Аббосбек Файзуллаев илк бор катта саҳнага 2022 йили – 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида чиққан эди. Ўшанда ўзбеклар иккинчи зринни қўлга киритган. Бир йилдан сўнг, натижа янада юқори бўлди. Файзуллаев 20 ёшгача футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди ва турнирнинг энг фойдали ўйинчиси соври билан тақдирланди.

19 ёшида Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебютини нишонлаган Файзуллаев иккинчи учрашувидаёқ Тожикистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, халқаро  миқёсидаги биринчи голини урди.

Аббосбек Сречко Катанец жамоасида қисқа фурсатда етакчи ўйинчилар қаторидан жой олди ва Қирғиз Республикаси билан бўлган баҳсда иккинчи тўпини ҳам киритди.

Ўтган йили Файзуллаев “Пахтакор”дан Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтди. 20 ёшли футболчи Россия пойтахтида вақтини  бекор ўтказаётгани йўқ, Премьер-лига учрашувларида гол уриш ва жамоадошларига голли пас узатиш орқали россиялик ишқибозлар меҳрини қозонмоқда.

Аббосбек ана шу муваффақиятли ўйинларини Қатардаги Осиё кубогида ҳам давом эттиришга бел боғлаган.

IMG_4509

Ли Кан Ин (Жанубий Корея)

Ли Кан Ин майдонда узоқлашиб кетишидан қўрқмай, Франция чемпиони ПСЖ билан шартнома имзолади. Бу футболчи қисқа муддатда Луис Энрике жамоасидан жой топди. Ҳозир парижликлар сафида ички турнирларда ва Европа миқёсида совринлар учун курашмоқда.   

Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле сингари юлдузлар билан елкама-елка ўйнаётган 22 ёшли футболчи Францияда биринчи соврини қўлга киритди. Франция Суперкубоги учун бўлган баҳсда Ли Кан Ин “Тулуза” дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Ли Кан Ин Корея терма жамоасининг охирги бешта учрашувида тўртта гол ва учта ассист муаллифи бўлгани ҳам унинг юқори спорт формасида эканидан далолат беради.

Ариф Айман (Малайзия)

Ориф Айман Малайзиянинг энг қудратли клуби “Жохор Дарул Тазим”да мавсумни ажойиб тазда ўтказди. 21 ёшли ҳужумчи 24 та ўйинда 12 та гол урди ва жамоаошларига 13 та голли пас узатди. Бундан ташқари, Осиё Чемпионлар лигасининг олтита ўйинида учта гол ва иккита ассист қайд этди.

Ёш футболчи Малайзия терма жамоасида олтита тўп киритган. Голлардан тўрттасини битта учрашувда урган.

Мутахассислар Ориф  Айманнинг энг кучли жиҳати сифатида катта тезлиги ва рақибни алдаб ўтишга усталигини эътироф этган.

“Кальяри”да катта ўзгаришлар кутилмоқда: Клуб Шомуродовдан воз кечяптими?

Ҳиндистон футболчилари Осиё кубогида Ўзбекистонни қандай ютмоқчи?

“Қуруқ серия” Шомуродовга қимматга тушиши мумкин...

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!