“Қуруқ серия” Шомуродовга қимматга тушиши мумкин...

Элдор Шомуродов катта футболдан четда қолиб кетяпти. “Кальяри” ҳужумчиси декабрь ойига келиб, юқори спорт формасини тиклаб олганида бармоғини синдириб олди ва камида икки ойга сафдан чиқди.

28 ёшли форвард Ўзбекистон миллий терма жамоасини Осиё кубогида майдонга олиб тушиш имконидан ҳам мосуво бўлди. Мамлакатимиз бош жамоасининг кейинги йиллардаги ҳақиқий етакчисига айланган Шомуродов катта мусобақани ўтказиб юбориши аламли албатта.

948213b769c5af4a762fa0e2e1f42eb1

Сречко Катанец жамоанинг асосий тўпурари ўрнини қандай босиш йўлларини қидираётгани аниқ. Элдор Шомуродовнинг ўзи тезроқ майдонга қайтишни кутяпти. “Кальяри” раҳбарияти эса, “Рома”дан кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан “Рома”дан ижарага олинган ҳужумчига нисбатан қандай йўл тутиш борасида бош қотирмоқда.

Сардинияда Шомуродовнинг трансферини омадсиз, деб ҳисоблай бошлашди. Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномаларда ҳам кўпчилик ўзбек футболчисининг ўрнига бошқа форвард олиш кераклигини таъкидламоқда.

Қизиғи шундаки, нафақат Шомуродов, балки тажрибаси катта бўлган Клаудио Раньери ёзги трансферлар даврида танлаган аксарият янги ўйинчилар ишончни оқлай олгани йўқ. Бу рўйхатга  Андреа Петанья, Пантелис Хацидиакос, Якуб Янктони ҳам киритиш мумкин. “Қуруқ” серияси давом этаётган Петанья ва Шомуродов жамоада энг катта маош оладиган футболчилар саналади.

Футбол экспертлари Элдорнинг голсиз серияси борасида бир неча фактларни келтирмоқда.

- Январдаги трансферлар вақтида “Кальяри” Элдор Шомуродов масаласини кўриб чиқади. “Кальяри”да бу трансфер ўзини оқламади, деб ҳисобланмоқда. Буни рақамлар ҳам тасдиқлайди. Шомуродов А Серия ва Италия кубогида 13 та учрашувда ҳам голлари ҳисобини очолмади, унинг голсиз серияси қарийб ўн ойдан бери давом этмоқда - деб ёзмоқда  cagliarinews24.com мутахассиси Лоренцо Ширру.

- Шомуродов расмий учрашувларда 392  дақиқа ўйнади, иккита голли пас узатди, гол уролмади ва оғир жароҳат билан бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Элдор ва “Кальяри” ҳамкорлиги  сардинияликларнинг “Рома” билан келишувида белгиланган муддатдан аввал якунланиши мумкин.

28 ёшли ўзбек футболчиси юқори спорт формасини тиклай учун анча вақт сарфлаб юборди. Бошланғич таркибда уч марта майдонга тушди ва бирортасида охиригача ўйнамади.

Қишки трансферлар даврида Шомуродов ва “Кальяри” раҳбарияти ўйинчининг жамоадаги келажагини ўзаро муҳокама қилиб олади. Шунга қарамай, сардинияликлар январда ҳужумчи олишни режалаштиряпти. Хабарлар лентасида “Сассуоло” вакили Грегуар Дефрель ва ижара асосида “Тернана” жамоасида ўйнаётган “Болонья” ҳужумчиси Антонио Раймондо номлари келтирилмоқда, - деб маълумот берди calciocasteddu.it  эксперти Фабио Орнана.

369945937_18286952761131711_4721679717032628582_n

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италия чемпионатида 2020 йилнинг октябрь ойидан бери тўп тепмоқда. Ҳозирга қадар А Сериянинг тўртта клуби – “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” шарафини ҳимоя қилди.

Сардиния клуби ҳамюртимизни кейинчалик 9 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарага олганди. Ижара муддати учун “Кальяри” римликлар 1 миллион евро тўлаган.

Ҳусанов ва яна тўрт футболчи: “Ланс” кетганлар ҳақида маълумот берди!

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Шомуродов йўқ, Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги энг хавфли футболчиси ким?

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!