Францияга борадиган легионеримизнинг нархи ошди

Кейинги йилларда Беларусь олий лигаси, айниқса, “Энернетик-БГУ” жамоаси ўзбек футболчиларини Европага танитиши яхши анъанага айланиб бормоқда.

Хусусан, ушбу жамоада 2022 йилнинг бошидан бери ўйнаб келаётган 19 ёшли ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони “Ланс” скаутлари назарига тушди.

0ntm79lNX84

Беларусь матбуоти ўзбек легионери французлар билан шартнома тузганини айтмоқда. Унинг “Энергетик-БГУ” билан амалдаги шартномаси шу йилнинг охиригача эканин инобатга олиб, кўпчилик францияликлар ўзбек футболчиси трансфери учун қанча тўлашига чизиқмоқда.

Бу орада трансферларга ихтисослашган www.transfermarkt.world портали 11 июль куни Беларусь чемпионатидаги футболчиларнинг трансфер суммаларини янгилади.

Абдуқодир Ҳусанов “Бунёдкор” ёшлар жамоаси сафидан “Энергтик-БГУ”га ўтганидан кейин орадан ярим йил ўтиб, илк бор  www.transfermarkt.world порталида унга нарх белгиланди. 2022 йилнинг 17 июлида ҳамюртимиз 150 минг еврога баҳоланган эди.

Бир йил ичида марказий ҳимоячининг трансфер суммаси бир неча баравар ошди. Бугунги кунда бу сумма 400 минг еврога етди.

Умуман олганда, Беларусь чемпионатида 389 нафар ўйинчи теп тепмоқда ва шулардан 19,5 фоизини хорижлик чарм тўп усталари ташкил қилади. Бу сонга ўгирганда лигада 76 нафар легионер бор, дегани.

Олий лигада жами Европа, Осиё, Америка ва Африка қитъаларининг жами 24 мамлакатидан келган футболчилар маҳорат кўрсатмоқда. Энг кўп футболчи беларусларга қардош бўлган Россия вакилларидир. Улар 25 нафарни ташкил қилади. Қолган давлатлар вакиллари биттадан кўпи билан бештагача.

Ўзбекистонлик футболчилардан уч нафари мавсумни Беларусь олий лигасида бошлаган эди. Бироқ, Шаҳзод Убайдуллаев ўйин амалиёти берилмагани учун “Шахтёр”ни тарк этди.

Яна икки ўйинчимиз “Энергетик-БГУ”даги фаолиятини давом эттираётган эди. Бу йилги чемпионатда саккизта учрашувда битта гол урган Абдуқодир Ҳусанов Францияга йўл оладиган бўлса, энди бу мамлакатда битта вакилимиз қолади.

“Энергетик-БГУ”даги 18 ёшли ҳужумчимиз Амирбек Бакаевнинг бу жамоада ўйнаётганига яқинда бир йил бўлади. “Сўғдиёна”нинг ёшлар жамоасидан тўғри Беларусь олий лигасига келган Амирбек минсклик талабалар сафидан жой олганида трансфер суммаси 50 минг евро этиб белгиланганди. Жорий мавсумда ўн марта майдонга тушган  марказий ҳужумчининг трансфер суммаси 75 минг еврога кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Беларусь чемпионатида ўзбек футболчилари ўзидан ёрқин из қолдириб келмоқда. Хусусан, "Энергетик-БГУ”да порлаган Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров, Бобур Абдухолиқов Европа томонларда анча танилди.

main_6

Бу йилги кашфиёт сифатида Абдуқодир Ҳусановни эътироф этишимиз лозим. Мана шу футболчиларимизнинг бари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига айлангани уларнинг ютуғи сифатида баҳоланади.

Тезкор! Ҳусанов Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган Франция клуби билан шартнома тузди

Ана холос: Легионерларимиз жамоасига бир миллиарддан кўпроқ пул берилди!

Легионеримизнинг голи жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!

Тўпурар легионеримизга қимматбаҳо рақобатчи келди!

Легионеримизнинг голи финалга йўл очди! Олдинда финал!

  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
12/07/2023 05:56
Юлдузлик касалидан юқтирмайгина, ўз устида ишлаб бошқа, қиз пиз демай машғулотларни кўпайтириб борса ейадиган ноним шу фақат футбол энди деб ўзига аҳд қилса, бунданда юқори чўққиларга кўтарилар ҳали омад