Легионеримизнинг голи финалга йўл очди! Олдинда финал!

Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси сафида икки футболчимиз – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов тўп тепаётгани боис, кўплаб ўзбекистонлик ишқибозлар чимкентликларга мухлислик қилмоқда.

“Ордабаси” бу йил ўз олига катта мақсадларни қўйган. Жамоа Қозоғистон Премьер-лигасида чемпионлик учун курашмоқда. Ҳозирча, легионерларимиз ўйнаётган жамоа мусобақа жадвалида 35 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

6411d88d1e8b0

Чемпионат пешқадами – “Астана”дан уч очко кам жамғарган “Ордабаси” асосий рақобатчисига нисбатан иккита ўйин кам ўтказган. Агар улар захирадаги ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилса, чемпионат етакчисига айланади.

Айтиш жоизки, бу мавсум чемпионлик учун кураш айнан мана шу икки жамоа ўртасида кечади. Чунки қолган жамоалар очко жамғариш бўйича анча ортда қолиб кетган.

Яна бир нуфузли мусобақа – Қозоғистон кубогининг ярим финалида “Ордабаси” ва “Астана” ўзаро тўқнаш келди. “Астана” майдонидаги биринчи учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Чимкентдаги жавоб ўйини анча кескин ва муросасиз бўлди. Меҳмонлар биринчи ўйинда қўлга киритилган устунликни ушлаб қолиш учун анча ҳаракат қилди. Бироқ, мезбонлар жонига ўзбек легионери Шаҳбоз Умаров кирди. Футболчимиз 62-дақиқада майдан маркази яқинида тўпни эгаллаб олди, рақибларни алдаб ўтиб, жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба билан гол урди.

Бу гол “Ордабаси”га финал йўлланмаси учун курашни давом эттириш имконини берди. Қолган дақиқаларда томонлар ҳарчанд уринмасин бир-биринг дарвозасига йўл топа олмади. Икки ўйин натижасига кўра, ҳисоб 1:1 кўринишида дуранг бўлди.

Ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар белгиланди. Унда “Ордабаси” футболчиси Темирлан Ерланов гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бу учрашувда яна бир легионеримиз – Бобур Абдухолиқов захирадан майдонга тушиб, анча фаол ҳаракат қилди.

7adf7db136d8e3e8429fe36b06aa7303

Қийин ўтган ўйинда ғолиб чиққан чимкентликлар мусобақа финалига йўлланма олди. Бўлажак рақиб 8 июль куни “Атирау” ва “Тобол” ўртасидаги жавоб учрашувидан кейин аниқланади.

Қозоғистон кубоги финали 4 ноябрга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳбоз Умаров ўтган йили “Орбадаси” таркибида Қозоғистон кубогини қўлга киритган эди. Қизиғи шундаки, 24 ёшли футболчимиз жамғармасида учта кубок бор. Бунгача Шаҳбоз 2018 йили АГМК сафида Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган.

2020-2021 йилги мавсумни Беларусда ўтказган ҳамбртимиз БАТЭ ўйинчи сифатида ҳам мамлакат кубогида ғолиб чиққан эди.

Италиялик журналист Шомуродов ҳақида қаттиқ гапларни айтди!

Тўпурар легионеримизга қимматбаҳо рақобатчи келди!

Шомуродов Саудияга бормади, сабаби...

Зейтуллаев Шомуродовга “тўғри йўл”ни кўрсатиб юборди!

Шомуродов Премьер-лига клуби таклифини рад этди. Мухлислар қандай фикрда?

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!