Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

Дам олиш кунлари европа ва Осиё қитъасида миллий чемпионат ўйинларининг навбатдаги турлари ўтказилди. Бир қатор легионер футболчиларимиз учун якунланган ҳафта омадли кечди. Қуйида дам олиш кунлари легионерларимиз қандай кўрсаткич қайд этишгани ҳақида маълумот олишингиз мумкин

Сардор Рашидов 66 дақиқа ўйнади
Қатар чемпионатида тўп сураётган Сардор Рашидовнинг жамоаси "Аль-Шханех" жамоасини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаб, 66-дақиқада ўз ўрнини Али Санадга бўшатиб берди. Мазкур баҳсда "Ал Жаиш" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 7-турдан кейин "Жаиш" 19 очко жамғарган ҳолда, энг яқин таъқибчисидан 5 очко илгарилаб кетиб, турнир жадвалини бошқармоқда. Сардор ушбу мавсумда 5 ўйинда иштирок этиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Одил Аҳмедовдан голли узатма
Россия чемпионатининг 14-турида "Краснодар" ўз майдонида "Урал"ни қабул қилди. 61-дақиқада Бистровнинг ўрнига Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди. Бу пайтда ҳисоб 0:0 эди. Одилнинг тушиши мезбонлар ўйинини кучайтирди. Ҳамюртимиз 74-дақиқада Жозаинога голли узатма амалга ошириб клубининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз улушини қўшди. "Краснодар" 14-турдан кейин 24 очко билан 5-ўринда бормоқда. Одил ушбу мавсумда 11 та ўйинда иштирок этиб улгурди.

Вадим Афонин тўлиқ ўйнади
Россия чемпионатининг 14-турида "Оренбург" ўз уйида "Локомотив"ни меҳмон қилди. Мезбонлар таркибида ҳамюртимиз Вадим Афонин тўлиқ 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мазкур дурангдан кейин "Оренбург" очколари сонини 12 тага етказиб олиб, 12-ўринда қолди. Вадим ушбу мавсумда 13 беллашувда иштирок этиб 5 та сариқ карточка олган.

Виталий Денисов майдонга тушмади
"Оренбург" - "Локомотив" учрашувида меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов майдонга тушмади. Ўйин 1:1 ҳисобида якунлангани ҳақида юқорида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу дурангдан сўнг "темирйўлчилар" 16 очко билан 11-поғонани банд этиб туришибди. Денисов ушбу мавсумда илк бора майдонга тушмади. У бунгача 13 ўйинда иштирок этган эди.

Хусниддин Ғофуров гол урди
Сербия чемпионатида "Явор" жамоаси "Рудник"ни қабул қилди. Ўйинда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона голга Хусниддин муаллифлик қилди. Ҳужумчи 72-дақиқада ўз ўрнини Йовановичга бўшатиб берди. 16-турдаги ушбу ғалабадан кейин "Явор" 20 очко билан 9-ўриндан жой олди. Ғофуров ушбу мавсумда 14 ўйинда 2 гол урди.

Санжар Турсунов ҳам гол урди
Украина чемпионаатининг 15-турида "Ворскла" клуби ўз уйида "Днепр" билан куч синашди. Ўйиннинг 26-дақиқасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов ҳисобни очган эди. Бироқ шу куни меҳмонлар ирода кўрсатиб ғалабани илиб кетишди. "Ворскла" айни пайтда 16 очко билан 7-ўринда бормоқда. Учрашувни тўлиқ ўтказган Санжар эса мавсумда 10 ўйин ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилган.

Азиз Хайдаров қайдномага киритилмади
БАА Про-лигасида 7-тур ўйинлари ўтказилди. "Ал Шабаб" "АЛ Фужайра"ни меҳмон қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Мезбонлар таркибида ҳамюртимиз Азиз Хайдаров қайдномага киритилмади. Ярим ҳимоячи бу мавсумда 6 ўйинда қатнашган. "Ал Шабаб" дурангдан кейин 14 очко билан турнир жадвалининг 3-ўринида келмоқда.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!