Гвардиола Ҳусанов ҳақида охирги маълумотни берди
Англия Премьер-лигаси чемпионалиги учун курашда ўзидан олти очко илгарилаб кетган “Арсенал”ни таъқиб қилаётган “Манчестер Сити” 26-тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.
Ўтган турда “Энфилд”да “Ливерпуль”ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтган Хосеп Гвардиола шогирдлари бу гал ўз мухлислари кўз ўнгида ўртамиёна жамоалардан “Фулхэм” билан ўйнайди.
Бўлажак баҳс олдидан Хосеп Гвардиола кўпчиликни хавотирга солган мавзу – “Энфилд”да бошидан жароҳат олган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида сўнгги маълумотларни бериб ўтди.
Пеп Гвардиоланинг айтишича, Абдуқодир Ҳусанов “Фулхэм”га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр.
Ўзбек марказий ҳимоячимиз “Ливерпуль”га қарши учрашувда иккинчи бўлим бошида Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувда бошидан жароҳат олганидан сўнг ўйинни эрта тарк этишга мажбур бўлган эди.
21 ёшли бу футболчи жамоанинг тажрибали марказий ҳимоячилари Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол йўқ пайтда жамоа таркибига қайтганидан бери ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда ва январь ойи якунларига кўра, жамоасининг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
Шу билан бирга, Гвардиоланинг таъкидлашича, Ҳусанов яхши тикланган ва чоршанба кечқурун “Фулхэм”га қарши ўйнашга қодир.
- Ҳусанов анча яхши ҳолатда ва ўйнай олади, - деди “Сити” бош мураббийи.
Ҳусановнинг инглиз тилини билиши қай даражада яхшиланаётгани ҳақида сўралганда, Пеп қуйидагиларни қўшимча қилди:
- Тан оламан, Абдуқодир ҳали инглиз тилида Уильям Шекспирдек гапирмайди, лекин унинг тилни ўзлаштириши тобора яхшиланиб бормоқда. У биз нимани хоҳлаётганимизни, гапларимизни тўлиқ тушунади ва бу ҳолат ҳар сафар янада яхшиланиб бормоқда.
Ҳусанов жуда ақлли йигит. Одатда, одамлар уни жисмоний томондан жуда кучли ва ўта тезкор футболчи, деб билишади ва унинг чуқур фикрлай олишига эътибор беришмайди. Аслида мутлақо тескариси. Унинг тафаккури кучли эканиниар доим тўғри позиция танлаши кўрсатмоқда.
Абдуқодир ҳақиқатан жуда-жуда тезкор. Ўз позицияларини тиклаб олиш — унинг энг муҳим фазилатларидан бири. Лекин бу билан чекланиб қолмайди, Ҳусановга баҳо беришда адашманг, у ақлли футболчи.
Одатда, бундай жисмоний кучга эга ўйинчи атрофида нима бўлаётганини ҳис қилмайди, барчаси фақат жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳусановда эса иккаласи – куч ҳам, ақл ҳам бор.
Шунинг учун у тўп билан ўйнашда ҳам яхшиланяпти. Уни янада ривожланишга ундаяпмиз. Ва у яна ўсади. Бу ёшда у очиқ фикрли. Яқинда айтганимдек, ҳозир “Сити”да марказий ҳимояда кўп, жуда кўп йиллар ўйнайдиган футболчи бор, - деди Хосеп Гвардиола.
“Манчестер Сити” ва “Фулхэм” ўртасидаги учрашув 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
Ҳусанов қандай текширувлардан ўтяпти ва қачон майдонга қайтади?
Англияликлар Ҳусановдан ҳайратда! Абдуқодирга иккита янги лақаб беришди
Юзидан даҳшатли зарба еган Ҳусановнинг ўйинига қандай хулоса берилди?
Ҳусанов туфайли “Юнайтед” фанатлари “Сити”га ўтяпти
Зарба еган Ҳусановнинг аҳволи қандай?
Шомуродов ҳақидаги пост “Фенербаҳче” фанатларини жумбушга келтирди!
Супертўқнашувда қўпол ўйнаган Ҳусанов ҳаракатларига экспертлар қандай хулоса берди?
Супергол урган Шомуродов: Овора бўлма, барибир етолмайсан!
Фикрлар