Ҳусановни Францияда кутишяпти!
Европа лигаларидаги жамоаларнинг африкалик ва осиёлик легионер ўйинчилари миллий терма жамоалари сифатида ўз қитъалари чемпионатида қатнашиш учун клублари билан вақтинчалик хайрлашган.
Кучли бешлик лигаларидан умумий ҳисобда 160 нафар футболчи Осиё кубоги ва Африка Миллатлар лигаси мусобақаларида иштирок этишга жалб қилинди.
Франция чемпионатидан 58 нафар африкалик ва олтита осиёлик чарм тўп усталари халқаро ўйинларда майдонга тушади.
“Ланс” клуби муҳим учрашувлар қаршисида турганига қарамай, жами тўртта футболчини терма жамоаларга кузатиб қўйган.
Ярим ҳимоячилардан Салис Абдул Самед Гана, Нампали Менди Сенегал ва ҳужумчи Морган Гилавоги Гвинея терма жамоалари сафида Кот’д Ивуар мезбонлик қилаётган Африка Миллатлар лигасида жўнаб кетди.
Марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Қатардаги Осиё кубогидаги юришини бошлаяпти.
Колумбиялик Оскар Кортес эса, ўз мамлакати олимпия терма жамоаси сафида 2024 йили Париж мезбонлик қиладиган ёзши Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун саралаш мусобақасида ҳамюртларига ёрдам бериши керак.
Францияда “Ланс” мухлислари ўртасидаги ўз терма жамоасига жалб этилгани туфайли жамоага етишмаётган ўйинчини аниқлаш мақсадида сўров ташкил қилинди.
Нуфузли манба – lensois.com сайти кузатувчилари овоз бериш орқали жамоага энг кўп керак бўладиган футболчини аниқлади.
Унга кўра, сўровномада қатнашганларнинг энг кўп – 43,8 фоизи “Ланс”га ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов етишмаётганини маълум қилди.
Бу ҳолат 19 ёшли легионеримиз Лига 1 турниридаги ўйинлари орқали ланслик футбол ишқибозларининг эътибори ва эътирофини қозонганидан далолат беради.
Сўровномада иккинчи ўринда 25,2 фоиз овоз олган Салис Абдул Самед қайд этилди. Сенегаллик ярим ҳимоячи Нампалис Мендига 24,8 фоиз респондент овоз берди.
Натижаларнинг умумий кўриниши қуйидагича бўлди:
Абдуқодир Ҳусанов: 43,86%
Салис Абдул Самед: 25,2%
Нампалис Менди: 24,8%
Морган Гилавоги: 3,52%
Оскар Кортес: 2,61%
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги Осиё кубогининг “В” гуруҳидан жой олган. Сречко Катанец шогирдлари 13 январь куни Сурия, 18 январда Ҳиндистон ва 23 январь куни Австралия терма жамоалари билан куч синашади.
Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг Осиё кубогида ғолиб чиқиш имкониятини баҳолади
Осиё кубогида Ўзбекистоннинг беш нафар футболчиси кузатувда бўлади!
Файзуллаев ва яна тўрт ёш юлдузни танлашди!
“Кальяри”да катта ўзгаришлар кутилмоқда: Клуб Шомуродовдан воз кечяптими?
“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!
Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!
Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади
Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди
Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!
Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!
Фикрлар