Италия клуби Шомуродов трансферига муносабат билдирди

Қишки трансфер мавсуми яқинлашгани сари “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ишонч билдирмаётган Элдор Шомуродов ҳақидаги хабарлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Италия матбуоти ўзбек ҳужумчисига А Сериянинг ўзидан бир неча клублар даъвогар экани ҳақида маълумотлар чиқара бошлади.

Хусусан, турли манбалар ленионеримизга “Торино”, “Болонья”, “Монца”, “Сампдория” қизиқиш билдираётганини ёзмоқда. Ҳали бу рўйхат янада кенгайишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Шомуродов трансфери ҳақидаги хабарларга А Серия дебютанти “Монца” бош директори Адриано Галлиани муносбат билдирди.

- Биз қишки трансферлар вақтида жамоани кучайтириш учун Элдор Шомуродов номзодини кўриб чиқаётганимиз йўқ. Табиийки, январь учун режаларимиз бор, лекин уларга Шомуродов киритилмаган, - деди Адриано Галлиани.

Элдор Шомуродов кетма-кет иккинчи йили Жозе Моуриньо ишончини қозона олмаяпти. 27 ёшли футболчимиз юқори спорт формасида бўлган пайтда ҳам унга мунтазам ўйин амалиёти берилмаяпти.

шома

Хусусан, жорий мавсумда Элдор Шомуродов саккиз марта майдонга тушиб, умумий ҳисобда 151 дақиқа тўп тепди. Шунга қарамай, Элдор ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world портали ҳамюртимизни 7 миллион еврога баҳоламоқда.

“Рогма” ўтган йили ёзда ўзбек футболчиси учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган. Бироқ ҳужумчимиз захирада ўтириб қолгани туфайли трансфер суммаси пасайишда давом этмоқда.  

“Рома” футболчисига харидор чиқди

Жорий мавсумни аввалгиларга нисбатан анча муваффақиятли бошлаган “Салернитана” қишки трансферлар вақтида таркибини кучайтиришга қарор қилди.

Клуб спорт директори Морган Де Санктис январда жамоага “Рома” ярим ҳимоячиси Эдоарджо Бовени олиб келишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, жамоа бош мураббийи Давиде Николага нидерландиялик ярим ҳимоячи Тонни Вильенанинг ўйини унчалик маъқул келмаяпти. Шу боис, бу жамоа Италия ёшлар терма жамоаси ва “Рома”нинг истеъдодли ўйинчиларидан ҳисобланган Бовени трансфер қилмоқчи.

20 ёшли футболчи ўтган йили ёздан бери “Рома”нинг асосий таркибида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда А Серия ва Европа лигасида бештадан учрашувда иштирок этди.

Бовенинг трансфер суммаси 1,5 миллион еврога баҳоланган. Амалдаги шартномаси яна уч мавсум давом этади.

55e72024d042e7a98976e90df35d910a621143041a09b066334128_1

“Рома” га янги ҳужумчи келяпти

“Рома” билан келишувга эришган “Будё-Глимт” ҳужумчиси Ола Сольбеккен тез орада жамоасини ўзгартиришини маълум қилди.

Бу футболчи ўтган мавсумда Конференциялар лигасида “Рома”га қарши учрашувларда юқори савияда ўйнаб, римликлар дарвозасини ишғол қилганидан кейин Жозе Моуриньо эътиборига тушганди.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто узоқ давом этган музокаралардан сўнг, норвегиялик футболчини Римга кўчиб ўтишга кўндирди.

- Энди мен учун фаолиятимнинг янги саҳифаси очилмоқда. Бу янги саргушатлар, дегани. Мен топ-чемпионатда ўйнайман, - деди Ола Сольбаккен.

Декабрда Сольбаккен “Будё-Глимт” жамоаси билан тузган шартномаси якунланади. 24 ёшли футболчи “Рома” сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Трансфер бозорини ўрганиб бораётган экспертлар норвегиялик футболчига жой очиш учун “Рома” Элдор Шомуродовдан воз кечиши мумкинлигини таъкидламоқда.

650x344-galatasarayin-yeni-hedefi-ola-solbakken-1636853852286

“Рома” Шомуродовга янги иш қидирмоқда!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

Шомуродов “Атлетико”га ёрдам кўрсатди! (фото)

Ўзбекистон ютадими ёки Қозоғистон? Футболчилар баҳс бойлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!