Жамоасига илк ғалабани келтирган футболчимиз энг зўрлар қаторидан жой олди!

Россия премьер-лигасининг олтинчи тури ўзбекистонлик легионер – Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси – “Пари Нижний Новгород” учун омадли келди.

Нижний новгородликлар кетма-кет бешта учрашувда очко йўқотишдан кейин илк ғалабасини нишонлади.

volga (2)

“Пари Нижний Новгород” мазкур турда турнир аутсайдерларидан “Урал” жамоаси меҳмони бўлди. Бош мураббий Михаил Галактионов шогирдлари анчагача мезбонларни бўйсундириш йўлини топа олмади.

Галактионов ўйинни кучайтириш мақсадида иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида Иброҳимхалил Йўлдошевни захирадан ўйинга туширди. 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси жамоасининг ҳужумини кучайтиришни уддалади. Ҳамюртимиз ўйиннинг 79-дақиқасида ажойиб комбинацияда иштирок этиб, тўпни аниқ зарба билан Илья Помазун қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлашни уддалади.

Шу тариқа, легионеримиз “Пари Нижний Новгород”га илк ғалабани тақдим этди.

Тур якунларига кўра, https://football.kulichki.net сайти анъанавий тарзда тузиладиган рамзий терма жамоанинг ҳимоя чизиғига ҳамюртимизни ҳам киритди.

Рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Денис Адамов “Сочи”.

Ҳимоячилар: Дмитрий Живоглядов “Локомотив”, Роберто Фернандес “Динамо”, Саба Сазонов “Динамо”, Иброҳимхалил ЙЎДОШЕВ “Пари Нижний Новгород ”.

Ярим ҳимоячилар: Эдуард Сперцян “Краснодар”, Жирано Керк “Локомотив”, Малком “Зенит”, Хесус Медина ЦСКА, Алексей Ионов “Краснодар”.

Ҳужумчи: Фёдор Чалов ЦСКА.

- “Урал”га қарши ўтказилган учрашувда ўзбекистонлик футболчини фақат иккинчи бўлимда ўйнади ва бу унинг ўйин қаҳрамонига айланишига тўсқинлик қила олмади.

Йўлдошев захирадан майдонга тушиб, Галактионов жамоасининг ҳужумини сезиларли даражада кучайтирди. Нижний новгородликларнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумчилари Иброҳимхалил ҳаракатлари эвазига рақиб дарвозасигача етиб борди.

Чап қанот ҳимоячисининг голи “Пари Нижний Новгород”га чемпионатдаги биринчи ғалабани тақдим этди, гол эса бу мавсумда Иброҳимхалил учун иккинчисидир, - деб ҳамюртимиз ўйинига шарҳ берди  https://football.kulichki.net сайти.

e0f2adf730a79ee2cade3eea9a946fe9

Иброҳимхалил Йўлдошев жорий чемпионатда олти марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва битта ассист расмийлаштирган. Шу тариқа, унинг Россия премьер-лигасидаги умумий учрашувлари сони 25 тага ва самарали ҳаракатлари учта гол  ва учта ассистга етди.

Тезкор! Италия матбуоти: Шомуродов трансферига бир қадам қолди!

Премьер-лига клуби Ўруновни олиш шартини айтди!

Европа клублари назарига тушган легионеримиз яна гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди!

Шомуродовни олишга сўнгги уриниш!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!