ЖЧ-2016: Боксчиларимиз бугун чорак финал учун рингга чиқишади
Ads

Бугун 21 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги беллашувларига старт берилади. Кеча ўтказилган жангларда эса уч нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси рақибларидан устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.

Бугунги беллашувларда эса тўрт нафар боксчимиз мусобақадаги иштирокларини давом эттиради.

Дастлаб 52 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Холматов ўзининг учинчи жангини никарагуалик Хосе Мартинес Калерога қарши ўтказади. Мазкур жуфтлик ғолиби чорак финалга ўйл олади.

64 кгда рингга чиқаётган Беҳруз Раҳмонов иккинчи жангда молдовалик Егор Беженару билан куч синашса, биринчи даврада Хитой вакили Ремула Абудурекситига ҳеч қандай имконият қолдирмаган Шоҳруз Раҳимов (-91 кг) бу сафар венгриялик Ричард Косшишни синовдан ўтиказади.

Оғирлиги 81 килограмм боксчилар орасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов чорак финал учун кечадиган беллашувда анчайин жиддий рақиб бўлмиш қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетов билан ҳисоб-китоб қилиб олади.

Боксчиларимизга омад тилаймиз!

Минбар

Барча блоглар