Журналистлар диққатига: “Asian Fight - 2017” мусобақаси учун аккредитация жараёни бошланди
Ads

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Пенчак силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” МЧЖ ҳамкорлигида “Asian Fight - 2017”  халқаро спорт турнири ташкил этилади.

Мазкур мусобақани ёритиш учун ОАВ ходимларини рўйхатга олиш жараёни бошланди. Бунинг учун www.sunriseentertainment.uz сайтига кириб, аккредитация бўлимидан ўрин олган онлайн-аризани тўлдириш зарур бўлади. Шундан кейин турнир Ахборот хизмати вакиллари рўйхатдан ўтган журналистлар билан боғланади.

Аккредитациядан расман ўтиш учун онлайн-аризадан ташқари қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:

- Иш жойидан расмий хат;

- аккредитациядан ўтувчи ходимнинг паспорт нусхаси;

- 4 дона рангли фотосурат (3х4)

Турнирни ёритишга рухсат бериладиган ОАВ сони чекланган:

- ҳар бир газета ва журналдан 2 нафар;

- ҳар бир радиостанциядан 2 нафар;

- ҳар бир интернет сайтларидан 2 нафар;

- ҳар бир телеканалдан 4 нафар ходим рўйхатдан ўтади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳудудидаги барча мустақил журналистлар ҳам аккредитациядан ўтишлари мумкин.

“Asian Fight - 2017”  халқаро спорт турнири доирасида ўтказиладиган тадбирлар:

- биринчи матбуот анжумани (29 августга режалаштирилмоқда, ҳужжатларни шу куни олиб келсангиз ҳам бўлади);

- иккинчи матбуот анжумани (фахрий меҳмонлар иштирокида, сана аниқ эмас);

- мастер класслар (Жан Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Фёдор Емельяненколар иштирокида, сана аниқ эмас);

- “Asian Fight - 2017”  (“Бунёдкор” стадионида 9 сентябрь куни соат 18.00 да бошланади)

Аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сентябр кунига қадар давом этади.

Батафасил маълумот учун: Жамшид Ҳожиакбаров (+99890188-64-44)