Кечаги куннинг муҳим хабарлари
Кеча сайтимизда ўзбек ва хориж спортига оид кўплаб хабарлар чоп этилди. Улар орасида сайтимиз кузатувчилари қуйидагиларни кўпроқ мутола қилишди.
Сиз кечаги кунинг муҳим хабарларини ўтказиб юборган бўлсангиз, унда бу сиз учун айни муддао.
• Бир неча йил аввал Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигини сўраган “Миллион” жамоаси аъзоси Даврон Кабулов ҳали ҳам ўша фикрдан қайтмаганини маълум қилди.
Кабулов твиттердаги саҳифасида терма жамоа мураббийлигини беришларини сўради. Ўз навбатида терма жамоада аҳвол ёмонлашаётганини, ўз ҳисобидан ёрдамчиларига пул сарфлашини ёзиб қолдирган.
• "Барселона" клуби юлдузи Лионель Месси яна бир йилдан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. 32 ёшли аргентиналик футболчи келгуси ёз "кўк-анор ранглилар" сафидан "Ньюэллс Олд Бойз" клубига кўчиб ўтиши айтилмоқда.
Бундан аввал Месси “Барселона”ни фақатгина болалигида тўп тепган "Ньюэллс Олд Бойз" клуби учун тарк этиши ҳақида бир неча бор айтиб ўтган.
• АПЛда мавсумнинг илк истеъфоси юз берди. “Уотфорд” клуби жамоа бош мураббийи Хави Грасияни ўз лавозимидан озод этди. Грасия билан бирга унинг ёрдамчилари ҳам жамоани тарк этишган. Тез орада АПЛ клуби ўзининг янги бош мураббийини эълон қилиши кутилмоқда.
• Россиянинг Екатеринбург шаҳрида катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов 10 раундлик беллашувда филиппинлик Ролдан Алдеани енгди ва WBA Asia камарини ҳимоя қилиб, ғалабали сериясини давом эттирди.
• Франциялик машҳр мутахассис Арсен Венгер "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳни ўзаро солиштирди.
Собиқ мураббий Салоҳ унга ёқишини ва у Мессига ўхшашини айтди. Венгер шунингдек, Лео Салоҳдан кўра барқарорроқ эканини таъкидлади.
• Россия терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичида Шотландия меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бунгача шотландияликлар ўз уйида ўтган расмий учрашувларнинг кетма-кет 5 тасида зафар қучишганди. Бу шотландларнинг 21 йил давомида қайд этган энг юқори кўрсатгичи эди.
Фикрлар