Куман "Барса"нинг келажаги кимнинг қўлида эканини айтди
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоани тарк этган Лиус Суарес борасида ўз қарашларини маълум қилди.
- Суареснинг илк дақиқалардан майдонга тушиши қийинлашиб қолди ва мен унга бу ҳақда айтдим. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. У машғулотларда фаол эди, лекин кетишга қарор қилди. Мен унга агар қоладиган бўлса, менга ноҳақлигимни исботлаб, жамоанинг бир бўлагига айланиши кераклигини билдирди. Мен унинг қолиши тарафдори эдим, лекин клуб раҳбарияти таркибни ёшартириш учун Суарес кетиши кераклигини уқтирди.
Ҳозир таркибимизда 17 яшар Фати ва Педрига имконият бериляпти. Араухо 21, Тринкау 20 ёшда. Улар қаторига 19 яшар Дест қўшилди. Мана шу ўйинчилар бизнинг келажагимиз, - деди Рональд Куман.
Фикрлар