Кутилмаган хулоса: Файзуллаев Россиядан “суриши” керак!

TIGGO 2 PRO

Юртиизнинг энг ёрқин истеъдодларилан Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш турниридаги иккита муҳим учрашувга тайёргарлик кўраётган паллада Россия матбуотида легионеримизнинг ЦСКАдаги  фаолиятига оид таҳлилий мақола чоп этилди.

Хусусан, football24.ru сайти экспертлари ЦСКА бош мураббийи Марко Николич амалдаг ошираётган ўзгаришлар “армиячилар”лар охирги икки мавсумда асосий етакчиси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинига қандай таъсир ўтказганини таҳлил қилди.

Sports.uz портали ушбу маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Файзуллаев Николичга керак эмасми?

ЦСКА 2025 йилга жадал киришди. Чемпионатнинг баҳорги қисмида жамоада пайдо бўлган янги юлдузлар секин-аста аввалги етакчиларни иккинчи планга сура бошлади. Яқиндагина алиштириб бўлмас даражаги ўйинчи ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасининг охирги икки учрашувила 42 дақиқа ўйнади. Санкт-Петербургдаги учрашувда 67-дақиқада захирага олинди.

Бу ҳолат “энди ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Марко Николичга керак эмасми?”, деган саволларни туғдиряпти.

Файзуллаевнинг янги вазифаси

ЦСКАнинг сербиялик бош мураббийи Николич ўзи ваъда берганидек, жамоанинг ўйин схемасини ўзгартирди. Энди жамоа ёрқин қанот ҳужумчиларига таянмайди. Файзуллаев эса, айнан мана шу позициялардаги самарали ўйинлари билан ном қозонган. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам у ҳар икки қанотни ёпарди. Аббосбек қанотдан ҳужум бошлаб, марказга кўчиб ўтишни ёқтиради.

Энди ЦСКАда ўзи кўниккан ўйин услубидан воз кечиши керак. Николич ўзбек легионерини 8-рақам позициясида кўряпти. Бу ҳудудда кураш қанотларга нисбатан анча жадал кечади. Кўпроқ бошқотириш ва ижодкорлик қобилиятини ишга солиш талаб этилади.

Аббос аввал ҳам 8-рақам позициясида ўзини кўрсата олмаган ва уни яна қанотларга қайтаришган.

Қишки йиғинлар давомида Файзуллаев янги амплуада ўзини ноқулай ҳис қилди. Қатъий талабларга мослашиш учун ўзбек футболчисида ортиқча вақт йўқ. Қолаверса, у биринчи йиғиннинг катта қисмини белидаги жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Вазият чатоқми?

Қишки йиғинлар доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Файзуллаев яхши ўйнай олмади. Кўп вазиятларни барбод қилди. Ҳимояланишда ҳам зўр ўйнай олгани йўқ. Янги жойлашув бўйича Аббос нафақат рақиб жарима майдончаси яқинида, балки ўз жамоаси ҳимоя чизиғида ҳам анчагина тер тўкиши лозим.

Йиғин давомида Файзуллаев “Факел”га қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинини юқори даражада ўтказганини айтиш лозим. Ўша баҳсда у голли ҳужум бошлади, бир пас  билан варонежликларнинг ҳимоя чизиғини кесиб қўйди.

Кейин Санкт-Петербургда илк дақиқалардан майдонга тушди. Файзуллаев бу учрашувни барбод қилди, деёлмаймиз, лекин ўзининг энг яхши хислатларини ҳам кўрсатгани йўқ. Питерликларнинг биринчи ҳужумидаёқ марказда хато қилди ва рақиб ўйинчисини эркин ҳудудга ўтказиб юборди. Голдан Игорь Акинфеев қутқарди.

Ҳужумда Мантуанни енга олмади. Бразилиялик ҳимоячи ўзбек футболчисини тўпсиз қолдирди. Аббос ўнта яккакурашдан фақат биттасида ғолиб чиқди. Зарбаси ноаниқ кетди. Жамоадошларига фаол ёрдам бера олмади. Рақиб жарима майдончаси атрофида учта пас берди, лекин бирор маротаба жамоадошларини қулай позицияга чиқара олгани йўқ.  Ўн икки марта тўп йўқотди. Оқибатда Марко Николич уни 67-дақиқада захирага олди.

“Химки” билан Аббос 29 дақиқа ўйнади. Ўйинга яхши киришди. Майдон марказидан голга тортадиган ҳужум бошади. Ўзи ҳам гол урадиган позицияга чиқди. “Зенит” билан бўлган учрашувга нисбатан бу гал анча фаол ҳаракат қилди. Лекин бу барибир ҳамма кўриб кўниккан Файзуллаев эмас эди. Илгари у ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам, рақибни алдаб ўтарди. Ана шу дадиллик қани энди?

Самарада “Акрон”га қарши баҳсда Файзуллаев 77-дақиқада майдонга тушди ва дарвозадан юқори кетган биргина зарба билан кўзга ташлади. Ҳа, бу гал яккакурашларда фаоллашди, тўрттасидан учтасини ўз фойдасига ҳал қилди. Тўрт марта тўпни олиб қўйди. Лекин ҳужумдаги ишлари ортга кетяпти.

Аббосбек учрашувга таъсир ўтказмай қўйди. Николичнинг янги схемасида етакчилик вазифасидан айрирди. Натижани бошқа ўйинчилар таъминлаяпти.

Рақобат кучайди

Қишки ўқув-машғулотларидан кейин бошланғич таркибга кириш учун рақобат кучайди. Айниқса, майдон марказида. 8-рақам позицияга учта даъвогар – Аббосбек Файзуллаев, Матвей Кисляк ва Кристиян Бистрович бор. Аббосга бу футболчилар билан рақобатлашиш анча қийин. Чунки ўзбек легионери илгари майдон марказида ўйнамаган, Кисляк ва Бистрович эса, аввалдан таянч зона ўйинчилари ҳисобланади. Агар Саша Зделар жамоани тарк этмаганида Аббоснинг ишлари янада қийинлашарди.

Бистрович яккакурашларда Файзуллаевдан кучли. Охирги икки учрашувда хорватиялик футболчи етти марта курашга киришиб, фақат иккитасини рақибга бой берди. Ҳимояда Аббосдан анча яхши ўйнайди. Ҳужум чизиғига ўзбек футболчисидан тўртта кўп пас берди. Дарвоза томон йўллаган зарбалари сони ҳам кўп.

Кислякни таърифлаш шарт эмас. У бир неча позицияда самарали ўйнай олишини кўрсатиб келмоқда.

Шундай экан, Файзуллаевнинг ЦСКАдаги аҳволига ҳавас қилиш қийин.

Охири нима бўлади?

Қишда Аббосбек Европада ўйнаш орзуси борлигини айтганди. Мисол тариқасида Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтганини айтган эди. Шу боис, ўзбек футболчиси захира ўйинчисига айланишга умуман кўнмайди. Ҳар имкониятини ишга солишга ҳаракат қилиши аниқ.

Файзуллаев кўп қиррали футболчи ва ЦСКАнинг асосий активларидан бири бўлиб қолаверади. Москвага 500 минг евро эвазига келган футболчининг трансфер нархи 8 миллион еврога кўтарилган. Унинг захирада қолиши Марко Николичга жиддий саволларни туғдиради. ЦСКАга асосий юлдузларидан бирини захирага олиш ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Наҳот, Файзуллаевнинг кетиш вақти келган бўлса? Бир йил муқаддам “Бавария” назарига тушган футболчини энди ЦСКАнинг захира ўриндиғи кутяпти. Ҳақиқатан, Файзуллаев Россиядан “қочиши” керакми?

 

Тошкентда шуғулланаётган Шомуродовга Римдан кутилмаган хабар!

Премьер-лига антирекордчиси Ҳусановга қандай баҳо берди?

Легионеримиз – “Реал”га гол уриб ҳам ишсиз қолиш мумкин...

Ҳусановга яхши янгиликлар...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
19/03/2025 15:34
Ketish kerak bu murabbiy gnida ekan. Bavariyaga bo‘lmasa ham Turkiya jamoalari yoki Ispaniya jamoalariga taklif qilish kerak agentlar ishlashi kerak
Negmat Negmatov
19/03/2025 14:08
Кетиши керак ,бу Николичдан умид йук, Узбекистон сайтлари, блогерлар агентлар Реклама килиш керак
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
19/03/2025 11:49
Ha Yozgacha formani ushlab turish kerak keyin ketish kerak top 5 chempionati o‘rtamiyona klubiga bo‘lsa ham