“Ланс”га кетган Ҳусанов ортида футболчи жўнатишмоқчи

Франциядаги биринчи ва ҳозирча ягона легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов миллий чемпионатда “Ланс” сафида икки марта бошланғич таркибда майдонга тушди.

Ўзбек футболчининг “Мец” ва “Лилль” жамоалари билан бўлган ўйиндаги ҳаракатлари мухлису мутахассислар томонидан жуда яхши қабул қилинди. Ҳар икки ўйинда Абдуқодир ўз жамоасининг энг яхши ўйинчилари қаторида эътироф этилди.

Аслида Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусь чемпионатида сўнгги поғонада турган “Энергетик-БГУ”дан кучли бешлик чемпионатларидан бири – Лига1 вице-чемпиони “Ланс” сафига кўчиб  ўтгани тарихий воқеа сифатида қайд этилди.

1689190279

“Энергетик-БГУ” директори Александр Захарченя жамоанинг бугунги кундаги аҳволи, мақсад ва вазифалари ҳақида интервью берар экан, Абдуқодир Ҳусанов масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

— Мавсум бошидаги воқеалар жамоанинг руҳиятини синдириб қўйди. Вазиятни муҳокама қилиб чиқдик ва мавсум давомида унга эътибор қаратмасликка қарор қилдик. Агар ҳаммаси ўтган мавсумдек ўзгаришсиз қолганида ҳолат умуман бошқача бўларди.

Жамоа таркиби 85 фоизга ўзгариб кетди. Аксарият йигитлар Беларуснинг бошқа клублари ўтиб кетди, қолганлар хорижга йўл олди. Янги ўйинчилар билан янги жамоа қуриляпти, бу анча мураккаб ва қийин жараён. “Ислочь” жамоасида худди шундай вазият бўлган ва у салбий оқибатлар билан тугаган эди. Биз бу ҳолатдан қутилиб қолишимизга умид қиламан.

— Мусоба жадвалида аҳвол жуда оғир. Чемпионат якунланишига олти тур қолган пайтда бир поғона юқорида турган “Белшина”дан саккиз очкога ортдасизлар. Ҳаммаси муваффақиятли тугашига ишонасизми?

— Ҳа, йигитларга ишонаман. Биринчи даврадаги талваса ўтиб кетди. Ўйин шаклланди. Масалан, БАТЭга қарши баҳсда рақибни таҳлил қилдик ва натижага эришдик. Ўша ўйинда дарвозабонимиз жуда кўп қутқарди.

— Олий лигада жон сақлаб қола олмасангиз, вазият қандай бўлади? Жамоадаги аксарияти қуйи лигага тушиб кетиш ҳаммаси тамом бўлганини англатмаслигини айтяпти.

— Бизда молиялаштириш бошқалардан фарқ қилади. Бизнинг ҳомий ва ҳамкорларимиз келаси мавсумда ҳам бирга ишлашларини тасдиқлашди. Асосий мақсадимиз кучли клублар учун футболчиларни тарбиялаб беришдан иборат.

Бунга энг ёрқин мисол – Абдуқодир Ҳусанов. Биз бошиданоқ бу Европа даражасидаги ўйинчи, деганмиз. Ҳусанов бунга эришди. Ҳозир УЕФА Чемпионлар лигасида қатнашаётган жамоада ўйнаяпти.

Ҳусанов бўйича “Ланс” билан 100 минг евролик савдо қилдик. Улар бу суммани дарров ўтказиб берди.  Аслида Ҳусанов бу нархдан қиммат туради. Биз бу таклифни қабул қилишга рози бўлдик.

368600873_774953921304544_858036629368510951_n

Таъкидлаш жоизки, Беларусь футбол федерацияси ўтган мавсумда келишилган ўйинларда иштирок этган уч жамоадан очко олиб ташлади. “Энергетик-БГУ” янги мавсумни -23 очко билан бошлади ва ҳали олиб қўйилган очколарни тиклаб олганича йўқ. Шунингдек, “Шахтёр-Солигорск”дан 35 ва “Белшина”дан 10 очко олиб қўйилган.

“Энергетик-БГУ” ўзбек футболи тарбияланувчиларидан энг кўп фойдаланадиган жамоа ҳисобланади. Бу клубда сўнгги йилларда Шаҳбоз Умаров, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов, Абдуқодир Ҳусанов, Хумоюнмирзо Иминов, Шаҳзодбе Убайдуллаев, Дониёр Абдуманнопов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Аббосбек Жумақулов каби футболчиларимиз тўп тепди.

Айни пайтда ҳам “Энергетик-БГУ” сафид икки легионеримиз – Амирбек Бакаев ва Рустам Турдимуродов ўйнаяпти.

Шомуродов: Эркак бўлиш керак...

Экспертлар Файзуллаевга қандай баҳо беряпти?

Тезкор: Ҳусанов мухлисларига “Ланс”дан хушхабар

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
бек тв
11/10/2023 22:14
Савиянга кутагим чала журналист сарлавхани хатосиз тушунарли килиб хатосиз ёз черт