Легионеримиз – энг зўр гол муаллифи!

Беларусь тарихида энг кўп – 15 маротаба чемпион бўлган БАТЭ клуби мухлислари жамоанинг янги мавсумда март ойида ўтказилган учрашувларида киритилган энг чиройли голни аниқлади.

Мухлислар “Viber” тармоғи орқали ўтказилган сўровномада борисовлик футболчилар томонидан киритилган бешта голга овоз берди. Унга кўра, сўровда иштирок этган ишқибозларнинг деярли барчаси жамоанинг ўзбекистонлик легионери Шаҳбоз Умаровнинг голини энг зўр, деб топди.

Маълумки, Шаҳбоз биринчи турда “Слуцк” дарвозасини бешинчи дақиқадаёқ ишғол қилиб, жамоасининг мавсумдаги илк голини киритганди. Бу гол нафақат якуний зарбада, балки ҳужум комбинация бўйича ҳам жуда маҳорат билан ижро этилган.

Таъкидлаш жоизки, Шаҳбоз Умаровнинг голи Беларусь футбол федерацияси томонидан ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномада ҳам биринчи турнинг энг чиройли голи, деб тан олинганди.

Ўтган йили Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ” таркибида 30 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва учта голли пас муаллифи бўлган Шаҳбоз Умаров янги мавсумни БАТЭ сафида бошлади.  

"Шаҳбоз Умаров адашди!"

Легионеримизнинг супер голи энг зўр, деб топилди!

Супергол урган легионеримиз нимадан афсусланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!