Легионеримиз бугунги тарихий учрашувда гол уриши керак!
Беларусь чемпионати олий лигасининг бешинчи тур учрашувлари давом этмоқда. Ушбу лигада тўп тепаётган икки легионеримиз – Шаҳзод Убайдуллаев ва Шаҳбоз Умаров жамоалари жорий мавсумда олтин медаль ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда.
Амалдаги чемпион – “Шахтёр” бу йилги мусобақада очко йўқотмаган ягона жамоа ҳисобланади. Ўтган мавсумда жамоа етакчиси бўлган Жасур Яхшибоевнинг ўрнига Шаҳзод Убайдуллаевни олиб келган клуб футболчилари кетма-кет тўртта учрашувда зафар қучди.
Бу гал солигорскликлар ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири “Славия”ни қабул қилади. Мозирликлар шу кунга қадар бир очко тўплаган холос.
Умуман олганда, ушбу икки жамоанинг ўзаро рақобати мустақил чемпионатнинг дастлабки йилларидан бошлаган. Бошида устунлик “Славия” жамоаси томонида бўлган. Кейинги пайтда эса “Шахтёр” рақибдан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилиб келяпти. 40 та учрашувдан 18 тасида “Шахтёр”, 12 тасида “Славия” ғалаба қозонган ва 10 та баҳсда ғолиб аниқланмаган.
“Славия” ўтган мавсумда иккинчи давра ўйинида солигорскликларни енгиб, ўзининг ўн йил давом этган ўзаро учрашувилардаги ғалабасиз сериясини тўхтатди.
“Шахтёр”нинг асосий таркибига кириш учун курашаётган Шаҳзод Убайдуллаев жорий мавсумда жами учта учрашувда майдонга тушди. Бугунги ўйин легионеримиз ўзини кўрсатиши учун жуда яхши имконият.
“Шахтёр” – “Славия” баҳси Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Шаҳбоз Умаров учун БАТЭ ва “Энергетик-БГУ” ўртасидаги тўқнашув принципиал аҳамият касб этади. Чунки, ҳамюртимиз ўтган йили “Энергетик-БГУ” етакчиси бўлган ва жамоа таркибида барча учрашувларда иштирок этган ягона футболчи сифатида қайд этилган эди.
Бундан ташқари, минслик “талабалар” ўтган чемпионатда БАТЭни ҳар икки даврада мағлуб этди ва бу охир-оқибат борисовликларнинг олтин медалдан қуруқ қолишига сабаб бўлди. 2020 йилда Минск шаҳрида ўтган биринчи тур учрашувида Жасур Яхшибоев бир жуфт гол уриб, “Энергетик-БГУ”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган эди.
Иккинчи даврада Борисов шаҳридаги баҳсда Шаҳбоз Умаров узоқ масофадан жарима зарбасини голга айлантириб, кучли рақибни тиз чўктирди. Бу супергол видеоси узоқ муддат оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда айлантирилди. Айнан мана шу зарбадан сўнг, БАТЭ ўзбек футболчисини ўзи таркибига қўшиб олишга қарор қилди.
Мана энди Шаҳбоз Умаров ўзи гол урган БАТЭ сафида собиқ жамоасини имтиҳондан ўтказади.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига кўра, катта устунлик БАТЭ томонида. Борисовликлар 16 та учрашувдан 12 тасини зафар қучган, бир бор дуранг ўйнаган ва уч марта мағлуб бўлган. Шу мағлубиятлардан иккитаси ўзбек футболчилари – Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаровнинг аниқ зарбаларидан сўнг қабул қилинган.
Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоада ишлари юришиб кетгани қувонарли. Ҳамюртимиз БАТЭ учун учта супергол урди ва чемпионат тўпурарлари пойгасида етакчилар қаторида бормоқда. Унинг учта голидан иккитаси турнинг энг чиройли голлари танловида биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Умаровнинг ўзи учинчи турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Унинг бу ютуқлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовни бефарқ қолдирмади. Бош жамоамиз устози ўтган турда Беларусга бориб, Умаровнинг ўйинини бевосита кузатиб келди.
Умуман олганда, БАТЭ тўртта турда иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этди ва юқори ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.
Бугунги учрашув Умаров учун муҳим ва легионеримиз яна ўзини кўрсатишига ишонамиз.
БАТЭ – “Энергетик-БГУ” ўйини Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Абрамов легионеримиз ўйинига отланган эди, аммо...
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди! (фото)
Диққат: Умаровдан зўри йўқ!
Мураббий Европага кетмоқчи бўлаётган Умаровнинг характерини “синдирмоқчи”!
"Кўп гол урсам, Абрамов термага чақиради!"
Тўпурар легионерни терма жамоага чақирсак бўлмайдими?
Фикрлар