Легионеримиз Премьер-лигада тўпурар бўлишига ишонишмаяпти!
Қозоғистон Премьер-лигасида бир неча жамоа чемпионлик учун курашмоқда. Улар орасида амалдаги чемпион “Ордабаси” ва ҳозирча мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган “Қайрат” таркибида ўзбекистонлик легионерлар тўп тепмоқда.
Хусусан, Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров “Ордабаси”га чемпионлик унвонини ҳимоя қилишда ёрдам бераётган бўлса, Иброҳимхалил Йўлдошев “Қайрат”нинг юқори ўринлар учун курашишига кўмаклашяпти.
Ҳар учала футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоага номзод ўйинчилар ҳисобланади.
Премьер-лигада тўпурарлар пойгаси ҳам қизғин кечмоқда. Қозоғистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Евгений Аверченко жорий мавсумда чемпионатда қайси футболчи энг кўп гол ура олиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Қозоғистон Премьер-лигасида тўпурарлар пойгасида қайси футболчи ғолиб бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин. Ҳозирча, энг кўп тўп киритганлар ҳисобида еттитадан гол бор ва бу жуда оз.
Шунга қарамай, мен Жоао Паулони танлаган бўларлим. Бразилиялик ўйинчи бир неча мавсумдан бери тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келмоқда. У ўз даврида “Ордабаси” учун ҳам голлар урган, энди шу ишни “Қайрат”да амалга оширяпти.
Ўйлашимча, айнан мана шу футболчи чемпионатнинг энг яхши тўпурари номини яна бир карра оқлайди, - деди Евгений Аверченко.
Қозоғистон Премьер-лигасида “Ордабаси”нинг ўзбек футболчиси Жасурбек Яхшибоев, “Қайрат”нинг бразилиялик легионери Жоао Пауло, “Тобол” ҳужумкор ўйинчиси Ислом Чесноков еттита гол билан пешқадамлик қилмоқда.
Яхшибоев ва Чесноков еттита гол уриш учун 13 тадан учрашувда майдонга тушишига тўғри келган. Бразилиялик Пауло эса, 18 та беллашувнинг барида қатнашиб, ушбу кўрсаткични қайд этди.
2024 йилнинг бошида “Ордабаси” жамоаси билан шартнома имзолаган 27 ёшли Жасурбек Яхшибоев чемпион таркибига киришиб кетди.
Ҳамюртимиз Премьер-лигада “Шахтёр” дарвозасига иккита учрашувда учта тўп киритди. “Қайрат”, “Турон”, “Жетису”, “Қайсар” билан баҳсларида ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
“Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Жасурбек Яхшибоев “Ордабаси”нинг энг совриндор футболчиларидан ҳисобланади. Хусусан, моҳир ҳужумчимиз 2017 йили “Пахтакор” таркибида Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди.
Бир йилдан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Осиё кубогини қўлга киритди.
2020 йили легионерга айланган Жасурбек “Шахтёр-Солигорск” таркибида Беларусь чемпионати биринчи, ушбу мамлакат олий лигаси тўпурарлари баҳсида иккинчи ўринни эгаллади.
Яхшибоев 2021 йили “Легия” жамоаси сафида Польша чемпиони, бир йилдан кейин “Шериф” билан Молдова чемпионати ғолиби бўлди.
Жасурбек Яхшибоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси сифатида халқаро майдонда ўнта ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилган.
Европадаги легионеримиз ғалабага тайёрланяпти (фото)
Европани забт этишга кетган ўзбек футболчиси ҳақида маълумотлар
Рақибда бунақа талантлар йўқ! Ўзбекистон, Шомуродов ва Ўруновга қандай баҳо беришди?
Шомуродов “ДиСу”га қарши!
Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди!
Фикрлар