Легионеримиз тўпурарлар рекордини ўрнатди!

Беларусь чемпионати олий лигасида “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган Бобур Абдухолиқов қайд этаётган натижалар кўплаб мухлису мутахассислар эътиборини қозониб келмоқда.

Чемпионатнинг 14-турида 25 ёшли футболчимизнинг рекорд даражада давом этган голли серияси барҳам топди.

Шу куни “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Гомель” футболчиларини қабул қилиб, кескин ва муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Табиийки, беллашув давомида ўзбек ҳужумчисида дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазиятлар бўлди. Бироқ, рақиб ҳимоя чизиғи ва дарвозабони бунга йўл қўймади.

Бодул  

Шу тариқа, Бобур Абдухолиқовнинг голли серияси олтита учрашувдан иборат бўлди. Олий лига тарихида ҳали бирор легионер кетма-кет олтита баҳсда усликсиз гол урмаган ва бу борада легионеримиз ўзига хос рекорд натижа қайд этди.

Бундан ташқари, Абдухолиқов Беларусь кубоги доирасидаги учрашувда ҳам битта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Шуни ҳам инобатга олсак, ҳамюртимизнинг голли серияси еттита баҳсдан иборат бўлади.

Бобур Абдухолиқов чемпионат бошланганидан бери 14 та учрашувда иштирок этиб, голлари сонини 14 тага етказиб олди ва яна тўрт маротаба жамоадошларининг гол уришига имконият яратиб берди.

Легионеримиз олий лига баҳслари давомида “Нёман”га учта, “Витебск”, “Торпедо-БелАЗ”га иккитадан, “Динамо-Брест”, “Минск”, “Арсенал-Дзержинск”, “Славия”, “Белшина”, “Днепр Могилевск” ва БАТЭ дарвозаларига биттадан тўп киритган.

Тўрт жамоа – “Слуцк”,  “Ислочь”, “Шахтёр-Солигорск” ва “Гомель” ҳимоя чизиғи ўзбек ҳужумчисига ўз дарвозасига гол уриш имконини бермади.  

Бобурнинг голлари жамоасига саккизта ғалаба ва иккита дуранг, жами 26 очко тақдим этганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қашқадарёлик футболчи тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда ва энг яқин таъқибчиси Владимир Хвашинскийдан (Минск) олтита тўпга илгарилаб кетган.

Бундан ташқари, тезкор ҳужумчимиз гол+пас тизимида 18 очко жамғариб, мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди.

“Гомель”га қарши учрашувда бир очкони қўлга киритган “Энергетик-БГУ” очколари сонини 28 тага етказиб, мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган.

38538_6297cbfed0e240d56ea27474d0d37384

Ўз тарихида илк бор чемпионат олтин медали учун курашаётган минсклик “талабалар” мусобақа пешқадами БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда. Борисовликлар 14-турда “Минск” меҳмони бўлиб, очко йўқотди.

Мезбонлар биринчи бўлимда рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилиб, ҳисобда олдинга ўтиб олганди. БАТЭ ўйин якунланишига ўн дақиқа қолганида мағлубиятдан базўр қутилиб қолди ва бир очколи бўлди.

Бобур Абдухолиқов ва унинг жамоадошларини биринчи давранинг сўнгги турида ўта муҳим учрашув кутиб турибди. “Энергетик-БГУ” 15 июль куни сафарда учинчи ўринни эгаллаб турган “Динамо-Минск” жамоаси меҳмони бўлади.

Шомуродовни Англия, Португалия ва Франция жамоалари синовдан ўтказади!

Ана холос! Ўрунов “Спартак” учун Суперкубокда “Зенит”га қарши ўйнайдими?

Европа клуби ўзбек футболчисига “клиент” қидиряпти!

Ўруновнинг ишлари юришиб кетди. Остонга Москва клуби ҳам харидор!

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!