Легионерларимиздан бири иккита гол билан рекорд ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди, иккинчиси ҳайдалди!

Беалрусь чемпионати олий лигасида ҳал қилувчи паллага кирди. Ўз тарихида илк бор совринли ўринлар учун курашиш имкониятига эга бўлган “Энергетик-БГУ” 15-турнинг қолдирилган учрашувида “Динамо-Минск” меҳмони бўлди.

Бу учрашувни чемпионатнинг марказий ўйинларидан бири сифатида баҳолаш мумкин. Чунки ҳозирча тўртинчи поғонада бораётган “Динамо-Минск” ўз майдонидаги учрашувда ғалаба қозонган тақдирда чемпионлик учун курашга қўшилиш имкониятини сақлаб қоларди.

Иккинчи ўринни эгаллаб турган ва мусобақа пешқадами " Шахтёр-Солигорск"дан икки очкога ортда қолаётган “Энергетик-БГУ” ҳам курашни давом эттириш учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди.

bye580edd8572_1

Ҳисоб учрашувнинг 9-дақиқасида “талабалар” томонидан очилди. Ҳимоячи Алексей Лаврик мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Ўз майдонида тўп тепаётган “динамочилар” биринчи бўлимнинг ўзида  Бакичнинг аниқ зарбасидан кейин вазиятни тенглаштирди.

Ушбу беллашувда бурилиш нуқтасини Бобур Абдухолиқов қўйди. Ҳамюртимиз 70-дақиқада пенальтидан тўп киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Уч дақиқадан сўнг легионеримиз рақиб дарвозасига узоқ масофадан кучли зарба берди.

“Динамо-Минск” посбони Егор Хаткевич катта қийинчилик билан зарбани бартараф этди, лекин ундан қайтган тўпни Илья Гришенга дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Учрашувнинг яна бир эътиборга молик вазияти ўзбекистонлик футболчи Абдулқодир Ҳусанов иштирокида бўлди. 18 ёшли марказий ҳимоячимиз 74-дақиқада иккинчи марта огоҳлантириш олиб, майдондан ҳайдалди.

Учрашув охирида Бобур Абдухолиқов яна катта саҳнага чиқди. Жамоадошининг супер узатмасидан унумли фойдаланган ҳужумчи чиройли гол уриб,  ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга келтирди.

Бобур Абдухолиқов чемпионатдаги голлари сонини 25 тага етказиб олди ва тўпурарлар пойгасида яққол пешқадам бўлиб турибди. Бундан ташқари, Бобур Абдухолиқов мазкур дублдан кейин 2007 йилги чемпионатда ўз ҳисобига 24 та аниқ зарба ёздириб қўйган “Гомель” ҳужумчиси Роман Василюкдан ўзиб кетди.

Қувонарлиси, моҳир легионеримиз 2001 йили лигада 25 та гол муаллифи бўлган “Нёман-Белкард”нинг россиялик форварди Сергей Давидов натижасини қайтарди.

Бобур Абдухолиқов қолган иккита ўйинда битта гол урса Беларусь чемпионатининг бир мавсумида энг кўп тўп киритган хорижлик футболчисига айланади.

Айни пайтда 25 ёшли ҳамюртимиз 25 та гол ва олтита голли пас билан гол+пас тизимида 31 очко жамғариб, чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди. Шунингдек, ҳамюртимиз ҳисобида Беларусь кубогида ўтказилган битта учрашувда гол ва ассист қайд этган.

Бобур Абдухолиқов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

byec161df05e7

Энди “Энергетик-БГУ” навбатдаги учрашувини 6 ноябрь куни сафарда “Гомель”га қарши ўтказади. Ва мавсумнинг сўнгги баҳсида “Динамо-Минск” билан ўз майдонида ўйнайди. Бу беллашув 12 ноябрга белгиланган.

"Барселона" юлдузи Римга келяпти. Бунақада Шомуродовга умуман “нон” қолмайди!

Қийин ғалабада Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовнинг қадами қутлуғ келган ўйиндан кейин Моуриньо нималар деди?

Тўпурар легионеримиз охиригача курашади!

Энг кучли футболчимиз Европани эмас, Хитойни танлаганига изоҳ берди

"Арсенал" сўраган легионеримизни жамоаси Англияга қўйиб юбормаган экан...

Шомуродовга “Рома”дан кетишни тавсия қилишди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!