“Локомотив” Жалолиддинов учун тўлайдиган сумма маълум бўлди

Оммавий ахборот воситаларида Москванинг “Локомотив” жамоаси “Бунёдкор”га 18 ёшли Жасур Жалолиддинов трансфери учун 350 минг евро тўлаши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Журналистлар футболчининг агенти Юрий Белоусдан трансфер суммасининг аниқ миқдорини аниқлай олмади.

Ўзбекистонлик футбол эксперти Алишер Никимбоев телеграм каналида трансфер борасида янги маълумот тарқатди.

- Россияда Жалолиддиновнинг “Бунёдкор”дан “Локомотив”га трансфери ҳақида ёзишмоқда. Улар 350 минг евро ҳақида ёзмоқда. Инсайдерлар эса москвалик “темирйўлчилар” бу трансфер учун бу суммадан 2,5 баравар кўп тўлашини таъкидлади. Бу сумма ичида агентларнинг комиссион улуши ҳам бор, - деб ёзади Алишер Никимбоев.

Россиянинг matchtv.ru сайти ҳам бу маълумотни тасдиқлади ва Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисининг трансфери 900 минг евро эканини маълум қилди.

Жасур Жалолиддинов “Локомотив” билан шартнома имзолаганидан кейин жорий йил охиригача  “Бунёдкор” сафида ўйнаб туради.

Москвага кетаётган Жалолиддиновнинг ҳақиқий трансфер нархи қанча?

Юрий Белоус: Жалолиддинов бир неча йил давомида “Локомотив” (Москва) ўйинини белгилайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!