Мадрид дербисининг 5 тўпурари
Ads

Кеча тунда "Атлетико" ва "Реал" жамоалари ўртасида Мадрид дербиси бўлиб ўтди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Шу муносабат билан биз ушбу дербни тарихидаги энг сермаҳсул 5 тўпурар ҳақида маълумот бериб ўтишни жоиз деб топдик.

5. Ференц Пушкаш. 17 ўйин - 13 гол

Венгриялик ҳужумчи "Реал" либосида "Ателтико" дарвозасини 13 марта аниқ нишонга олишга муваффақ бўлган. Пушкаш ана шу голларнинг 9 тасини ла лигада киритган бўлса, Испания кубоги ва Чемпионлар кубоги мусобақаларида 2 тадан гол урган.

4. Карлос Сантильяна. 36 ўйин - 15 гол

Сантильяна "матрсачилар" дарвозасига чемпионатда 13 та гол урган ва у бу борада "Реал" етакчиларидан биридир. Карлос қолган голларини кубокда 4 та ва Чемпионлар кубогида 1 та киритган.

2-3. Алфредо Ди Стефано. 26 ўйин - 17 гол

Ди Стефано "Реал" либосида 307 гол урган бўлса, ана шу голларнинг 17 тасини Мадрид дербисида киритган. Ди Стефано чемпионатда 13, кубокда 4 ва Чемпионлар кубогида бир марта "Атлетико" посбонларини ранжитган.

2-3. Сантяго Бернабеу. 19 ўйин - 17 гол

"Реал" футболчиси ва президенти бўлган Бернабеу "Атлетико"га фақатгина кубок ўйинларида гол урган. Сантяго ушбу турнирда 19 марта майдонга тушиб, 17 бора рақиблар дарвозасини "ўқ"қа тутган.

1. Криштиану Роналду. 27 ўйин - 18 гол

Роналду 2009 йилдан буён "Атлетико" дарвозасига 18 та гол киритган. Криштиану чемпионатда 11 та ва кубокда 6 та гол урган бўлса, Чемпионлар лигаси финалида бир марта ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​